Жорий йилнинг октябрь ойида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) тадбиркорларнинг ўз бизнесини ривожлантириш истиқболларини қандай баҳолашларини аниқлаш мақсадида республика бўйлаб 1000 дан ортиқ корхоналар билан сўров ўтказди.
Сўров ҳар ойда икки йўналишда ўтказилади: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг келгуси уч ой давомида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.
Октябрь ойида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи 5 пунктга ўсди ва 61 пунктни (-100 дан +100 гача) ташкил қилди, бу эса мамлакатдаги бизнес-иқлим ҳолатини ижобий деб баҳолайди.
Тармоқлар бўйича хизматлар соҳасида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи жорий йилнинг сентябрь ойига нисбатан 4 пунктга ошди ва 61 пунктни ташкил этди, қурилишда 7 пунктга (65 пункт) ўсиш қайд этилди, энг юқори ўсиш саноатда кузатилди ва ўтган ойга нисбатан 9 пунктни (октябрь ойида 55 пункт) ташкил этди. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи жорий йилнинг октябрь ойида 2 пунктга бироз пасайишни кўрсатди ва 65 пунктни ташкил этди.
Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичининг ошиши индикаторнинг қуйидаги таркибий қисмларининг ўзгариши билан боғлиқ:
Жорий йилнинг октябрь ойида бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи 8 пунктга ошди ва 51 пунктни ташкил этди, бу эса тадбиркорларнинг ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан ижобий кайфиятини ифодалайди. Ўтган йилнинг октябрь ойи билан таққослаганда бу кўрсаткич 16 пунктга ошган.
Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичидаги ижобий ўзгаришлар индикаторнинг қуйидаги таркибий қисмларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ:
Бизнесининг ҳозирги ҳолатини яхши деб қайд этган респондентларнинг улуши 48% (сентябрда 45%) ташкил этди. Сўнгги 3 ойда бизнеснинг ҳолати қандай ўзгаргани ҳақида саволга респондентларнинг 44% – яхшиланди (сентябрда 42%), 45% – ўзгармади (сентябр – 46%) ва 11% – ёмонлашди (сентябрда 12%) деб қайд этди.
Октябрь ойида товарлар/хизматларга бўлган талаб 53% корхоналарда яхшиланди (сентябрда 51%), ходимлар сони эса 31% корхоналарда (сентабрда 25%) ошди.
Ишбилармонлик муҳити жорий ҳолати кўрсаткичининг ўсиши тадбиркорлар кайфиятининг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб саноат соҳасида – 47 пункт (сентябрда 29 пункт), қурилишда – 59 пункт (сентябрда 54 пункт) ва хизматлар соҳасида – 48 пункт (сентябрда 42 пункт) .
Октябрь ойида бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи сентябрга нисбатан бир поғонага ошди ва 71 пунктни ташкил этди, бу эса тадбиркорларнинг келгуси 3 ой давомида ўз бизнесининг ривожланиш истиқболлари ҳақидаги умидларини оптимистик тарзда акс эттиради. Таъкидлаш жоизки, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 пунктга ошган.
Тадбиркорларнинг 76 фоизи (сентябрда – 74 фоиз) бизнес истиқболлари яхшиланишига ишонади. Корхоналарнинг 62 фоизида (сентябрда - 65 фоиз) товар ва хизматларга талаб яхшиланиши ва ходимлар сони 62 фоизга (сентябрда - 60 фоиз) ошиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, респондентларнинг 21% (сентябр-41%)яқин келажакда товарлар/хизматлар нархи қандай ўзгаришини билишмайди.
Октябрь ойида тармоқлар кутиш кўрсаткичи қуйидаги ўзгаришларни кўрсатди: қишлоқ хўжалиги – 76 пункт (сентябрь – 78 п.), саноат – 63 пункт (сентябрь – 59 п.), қурилиш сектори 71 пункт (сентябрь – 61 п.) ва хизматлар – 74 пунктни (сентябрь –73 п.) ташкил этди.
Умуман олганда, мавжуд вазият қадриятлари ва тахминлар ўртасидаги муносабатлар, тадбиркорлик субъектларининг тахминларига кўра, иқтисодий ривожланишдаги ижобий тенденция келгуси 3 ой ичида давом етишини англатади.
Умуман олганда, мавжуд вазият ва истиқболдаги кутилмалар ўртасидаги боғлиқлик шуни англатадики, тадбиркорлик субъектларининг тахминларига кўра, иқтисодиётни ижобий ривожлантириш тенденцияси кейинги 3 ой ҳам давом этади.
Сўровда қатнашган тадбиркорларнинг 30% дан кўпроғи ўз тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини билдирган.
Хавотирли муаммолар орасида молиялаштириш ва ер участкалари, юқори солиқ ставкалари, пандемия таъсири, юқори нархлар ва хом ашёнинг етишмаслиги ва товарлар/хизматларга бўлган талабнинг пастлиги киради.
Ферузбек Давлетов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
*Тадқиқот ҳақида батафсил таҳлил ва тўлиқ маълумот олиш учун Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига мурожаат қилинг.
Тел.: (+998) 78 150-02-02 (416) (417)
Тел.: (+998) 78 150-32-20
Изоҳ қолдириш