Президент қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш масалаларига катта эътибор қаратди

Президент қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш масалаларига катта эътибор қаратди

2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга 2021 йил учун Мурожаатномасининг энг муҳим қисмини қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ерларнинг унумдорлигини ошириш, замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш ва қишлоқ хўжалигига инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбариятининг Мурожаатга шарҳи.

Ишончим комилки, ушбу тезиснинг моҳияти қишлоқ хўжалиги – Ўзбекистон ривожига хизмат қилиши лозим деганидир.

Хусусан, Президент қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришнинг энг тез натижа берадиган омил эканлигига эътибор қаратди. Бунда, Президент ҳар бир гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача ошириш бўйича устувор вазифа қўйди. Бунинг учун давлатимиз раҳбари 2021 йилда қишлоқ хўжалигига сувни тежаш, биотехнология ва уруғчилик соҳасида энг илғор технологияларни жорий этишни давом эттириш ва такомиллаштириш вазифасини қўйди. Бундан ташқари, илм-фан ва инновация ютуқлари қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.

Президентимиз Мурожаатномасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга оид жуда муҳим масалага, яни ердан фойдаланиш ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларни бозор активларига айлантиришга бағишлади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари 2021 йилда барча ҳудудларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари яратиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ерда 100 дан ортиқ агроҳизматлар кўрсатиш, шу жумладан, ерларнинг сифатини яхшилаш, касалликларга қарши курашиш, уруғларни танлаш ва бошқа хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширилади.

Шуни таъкидлаш керакки, биринчи марта қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этишга илк бор 600 миллион доллардан зиёд кредит ва грант маблағлари жалб қилинади.

Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларига бундай катта эътиборининг асосий сабаби ушбу соҳанинг иқтисодий ривожланишга улкан таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан боғлаш мумкин. Қишлоқ жойларда шароитларнинг яхшиланиши камбағалликнинг камайишига катта ҳисса қўшиши мумкин. Жаҳон банки ҳисоботига кўра, 1993-2002 йилларда дунё қишлоқ аҳолиси орасида камбағалликнинг камайишининг 81 фоизи қишлоқ шароитлари яхшиланганлиги билан боғлиқ (миграциянинг камбағалликни камайтиришдаги роли атиги 19 фоизини ташкил қилади). Қишлоқ хўжалигидаги ўсишининг нисбий авфзалликлари камбағалликни камайтиришдаги роли эконометрик тадқиқотлар билан ҳам қўллаб-қувватланади. Мамлакатлараро эконометрик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши камбағаллар учун нисбатан катта самара келтиради. Хусусан, камбағалликни камайтиришда қишлоқ хўжалигидаги ўсиш бошқа тармоқларда эришилган ўсишдан келувчи самарага нисбатан камида икки баравар юқори бўлади.

Масалан, Хитойда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга асосланган жами иқтисодий ўсиш камбағалликни камайтиришда қишлоқ хўжалигидан ташқари соҳалардаги ўсишга нисбатан 3,5 баравар, Лотин Америкасида эса 2,7 баравар самарали эканлиги аниқланган. Қишлоқ хўжалигининг Хиндистонда технологик инновациялар жорий этиш (юқори ҳосилли экинларни етиштириш), Хитойда эса институционал инновациялар (уй хўжаликларининг жавобгарлиги ва бозорни либераллаштириш) туфайли жадал ўсиши бутун дунё бўйлаб қишлоқдаги камбағалликнинг сезиларли даражада пасайишига олиб келди.

Жанубий Кореянинг тажрибаси ҳам ибратлидир. Бу ерда жадал саноатлашиш давридан олдин (йигирманчи асрнинг биринчи ярмида) қишлоқ инфратузилмасига (биринчи навбатда йўл тармоғига), суғоришга, ўғитларга ва юқори маҳсулдор уруғликларга муҳим сармоялар киритилиши кейинги саноатлашиш даври учун муҳим дастлабки шарт-шароитларни таъминлади.

Шундай қилиб, Президент Мурожаатномасидан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастлабки босқич эканлигини ва ушбу соҳани самарали ривожланишисиз бошқа мураккаб саноат ва хизматларнинг кейинги ривожланишини тасаввур қилиш қийинлигини аниқ тушуниш мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар