Президент Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма берди

Президент Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма берди

Хориж мамлакатларидаги ва оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, Президент Шавкат Мирзиёев Республика махсус комиссиясига фуқароларни мамлакатга қайтариш бўйича авиарейсларни ташкиллаштириш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда Ўзбекистнон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Комиссия Ўзбекистонга парвоз қиладиган қуйидаги чартер рейслар графигини тузиб чиқди:

  • 21 март куни Москва шаҳридан (Россия) соат 03:30да; Дели шаҳридан (Ҳиндистон) соат 17:30да;
  • 22 март куни Куала-Лумпур шаҳридан (Малайзия) соат 04.30да; Москва шаҳридан (Россия) соат 05:00да, Истанбул шаҳридан (Туркия) соат 06:00да ва Новосибирск шаҳридан (вақти аниқлаштирилмоқда);
  • 23 март куни Сеул шаҳридан (Корея Республикаси) соат 02:00да;
  • 24 март куни Джакарта шаҳридан (Индонезия) соат 07:00да;
  • 26 март куни Бангкок шаҳридан (Тайланд) соат 01:00да.

Бошқа мамлакатлардан фуқароларни қайтариш давом этади.

Ўзбекистонга қайтган фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар