Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган дастурлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Видеоселектор йиғилиши қуйидаги масалалар билан бошланди:
"Ҳар бир ҳудудда сайловолди учрашувларида халқимиз билан бирга катта-катта марраларни белгилаб олдик. Олдимизда турган энг муҳим вазифа - ушбу дастурларни маҳаллагача тушириб, ижросини таъминлаш ҳисобланади.
Бугунги кунга қадар шаклланган дастур лойиҳалари эскича қолипда тайёрланган ва бирортасида “эга-кесим” йўқ, бирорта вилоят ҳокими буни ўзидан ўтказмаган. Шу боис, келгуси йил берилаётган маблағлар ва яратилаётган имкониятлар маҳалланинг эҳтиёжидан келиб белгиланади.
Бунда маҳаллада иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш асосий мезон бўлади. Бу ишларни амалга оширишга ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади", - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Изоҳ қолдириш