Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидаги асосий йўналишлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидаги асосий йўналишлар

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи 16 дақиқадан кўпроқ давом этди. Бу вақт оралиғида жами бўлиб 1263 сўзларни ишлатди.

Президент нутқини таҳлили қуйидаги энг кўп такрорланган сўзлар жамланмаси кўрсатди: "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти” – 17 марта, “халқаро” – 11 марта, “Ўзбекистон”, "Марказий" "глобал" сўзлари – 8 марта, "иқтисодий", "мамлакат", "минтақа", "пандемия" ва "таъминлаш" сўзларини эса – 6 марта, "Ёшлар", "Афғонистон", "афғон", "жамият", "ижтимоий", "экологик" сўзларини – 5 мартадан, "Барқарор", "Инсон", "Парламент", "стратегия", "тинчлик", "хавфсизлик" ва "фуқаролик" сўзларини – 4 мартадан, "Оролбўйи", "қашшоқлик", "шериклик" – 3 марта, "Коррупция" сўзи – 2 марта ишлатди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидаги асосий йўналишлар

БМТ Бош котиби Антонио Гутеррешнинг давом этаётган инқироз шароитида озиқ-овқат хавфсизлигининг долзарб масалалари бўйича саммит ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлаш.

Ўзбекистонда КОВИД-19 пандемияси вақтида олиб борилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган чоралар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Импортга харид қилинадиган ва интервенция амалга ошириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати ва зарур ҳажмларини аниқланди. Бозорлардаги нархларнинг кундалик мониторинги кучайтирилиб, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига сунъий равишда нархларнинг оширилишини олдини олиш юзасидан қатъий назорат ўрнатилди.

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Фармонда акциз солиғи ва божхона тўловининг нол ставкалари 2020 йил 31 декабргача республика ҳудудига олиб кирилганда белгиланадиган товарлар рўйхати тасдиқланди.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унда коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш йўналишлари тасдиқланди.
  • Туманларни мева - сабзавотчиликка ихтисослаштириш, мева-сабзавот кластерлари ва кооперативларида ишлаб чиқарувчиларни бирлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар қабул қилинди.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги "Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан республиканинг айрим ҳудудларининг сабзавотчилик, картошкачилик, қовунчилик, дуккакли екинлар ва доривор ўсимликлар ҳамда 2020-2022 йиллардаги иссиқхоналарда ихтисослашув кўрсаткичларини ишлаб чиқиш топширилди.

  • Шунингдек, 2021 йилнинг 1 январидан 2023 йилнинг 1 январигача бўлган давр учун уруғлик, кўчат ва илдизмевалилар, минерал ўғитлар, кимёвий ўсимликларни ҳимоя қилиш маҳсулотлари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб суғориш тизимлари ҳамда четдан келтириладиган бутловчи қисмлар божхона тўловларидан озод этилди.

Мамлакатларнинг ўз фуқаролари ва хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини таъминлашга қаратилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш.

  • Жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон коронавирус инфекцияси ва бошқа глобал хавфларнинг тарқалишига қарши туриш даврида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор чора-тадбирлар пакетини қабул қилди. Инқирозга қарши Жамғарма ташкил этилди.
  • 30 март куни Президент Шавкат Мирзиёев ёлғиз кексалар, ногирон ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш, бозорни озиқ-овқат ва дори-дармон билан тўлдириш, улар учун нархларнинг кўтарилишига йўл қўймаслик, тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларини камайтиришни олдини олиш ва уларга қўшимча имтиёзлар бериш бўйича аниқ вазифаларни ўз ичига олган янги чора-тадбирлар пакетини қабул қилди.
  • Карантин даврида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва жамоат ишлари жамғармаси томонидан 141 минг 800 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди ва уларга 43 миллиард 225 миллион сўм миқдорида иш ҳақи тўлаб берилди. Шу билан бирга, ҳомийлик фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказлар томонидан 219 минг оилага озиқ-овқат ва санитария-гигиена маҳсулотлари тарқатилди.
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 15 апрелдаги қарорига асосан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими жорий қилиниб, унда оилаларнинг эҳтиёжи ва талабгорларнинг белгиланган мезонларга мослиги даражасини реал вақт режимида ошкора баҳолаш амалга оширилмоқда.
  • 20 апрель куни Ўзбекистон президенти Ш.М. Мирзиёев кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга ихтиёрий асосда манзилли хайрия ва ҳомийлик ёрдами кўрсатиш бўйича "Саховат ва кўмак" умуммиллий ҳаракатини яратиш ташаббусини илгари сурди. "Саховат ва кўмак жамғармаси" 22 апрелдаги Ҳукумат қарори билан ташкил этилди.
  • 2020 йилнинг 27 апрелида "Коронавирус пандемияси вақтида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент Фармони қабул қилинди.
  • 29 август куни Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.
  • 2020 йил 18 майдаги Президент Фармонига асосан белгиланган солиқ имтиёзлари 31 декабргача узайтирилди.

Марказий Осиё мамлакатларини жаҳон иқтисодий, транспорт ва транзит коридорларига чуқур интеграциялашуви мақсадида БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларни ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш.

Шу мақсадда Ўзбекистон транспорт саноатини ривожлантиришга стратегик аҳамият бериб, миллий ва минтақавий даражаларда транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширмоқда, шунингдек, уни халқаро транспорт тизимига қўшиш бўйича ишлар изчил олиб борилмоқда.

  • ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида (Циндао, Хитой, 2018 йил 10 июнь) ШҲТнинг Халқаро транспорт-логистика ассоциациясини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф қилинди. Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Циндао декларациясида (2018 йил 10 июнь) ШҲТга аъзо давлатларнинг темир йўл тизими раҳбарларининг биринчи йиғилишининг Ўзбекистонда ўтказилиши қўллаб-қувватланди.
  • ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида (2019 йил июнь), Ўзбекистон Президенти ўзаро боғлиқлик, самарали иқтисодий ва транспорт йўлакларини ривожлантириш мақсадида ШҲТ ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг 2019 йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида ШҲТга аъзо давлатлар темир йўл тизимлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ташаббуси ишлаб чиқилиб Президент Мирзиёев томонидан тасдиқланган.

Шунингдек, мамлакатнинг транспорт-логистика салоҳиятини ошириш мақсадида ушбу соҳанинг институционал базаси ва меъёрий-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда.

  • Автомобил, темир йўл, ҳаво, дарё транспорти, метро ва йўл иншоотларини ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳукумат органи сифатида Транспорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида 2019 йил 1 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.
  • "2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юкларни ташиш бўйича ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилишнинг комплекс дастури" қабул қилинди.
  • Шунингдек, "Ўзбекистон Республикасининг транспорт тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси" ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон ЮНЕСКО билан ҳамкорликда 2021 йилда Хива шаҳрида "Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида" халқаро форумини ўтказади.

Марказий Осиё дунё цивилизацияси, маданияти ва илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссасини оммалаштиришда Ўзбекистон алоҳида ўрин тутади:

  • Ўзбекистонда ЮНЕСКО ҳомийлигида Самарқанд шаҳрида тинчлик, бағрикенглик ва эстремизмнинг олдини олиш маданиятини шакллантириш бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро институтни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.
  • ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ал-Фарғоний, Имом Бухорий, Камолиддин Беҳзод каби олимларнинг, қадимий Бухоро, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши, Самарқанд, Марғилон ва Тошкент шаҳарлари, "Алпомиш", "Авесто" этник ёдгорликлари ва адабиётлари, шунингдек Хоразм Маъмун академиясининг юбилей саналари муносиб тарзда нишонланди.
  • Бухоро шаҳри "Тинчлик учун шаҳарлар" ташкилотининг мукофотига сазовор бўлди.
  • Усмон мусҳафи ва Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар тўплами ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси реестрига киритилган.
  • Хивадаги "Ичан-Қала" мажмуаси, "Самарқанд - маданиятлар чорраҳаси", Бухоро ва Шаҳрисабз тарихий марказлари, шунингдек, Чотқол биосфераси ЮНЭСКОнинг Жаҳон рўйхатига киритилган.
  • Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига Шашмаком, Бойсун маданий майдони, Катта ашула, Аския, Палов, Наврўз, атлас ва адрас ишлаб чиқариш технологиялари киритилди.
  • ЮНЕСКО шафелиги остида ҳар икки йилда бир марта Самарқандда "Шарқ тароналари" халқаро фестивали, Шаҳрисабзда эса мақом санъатининг халқаро форуми ўтказилиб келинмоқда.
  • 2019 йил август ойида Самарқандда ЮНЕСКО Бош директори иштирокида Моддий ва номоддий маданий меросни сақлаш бЎйича Халқаро конференция ўтказилди.
  • 2018 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёйев ва Одри Азуле хоним билан Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган 2021 йилгача ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Афғонистоннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотида доимий қўмита тузиш.

  • 2017 йил декабрь ойида Афғонистон Президентининг Тошкентга сўнгги ўн йилликдаги биринчи расмий ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф давомида 20 га яқин ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
  • 2017 йил декабрь ойида Афғонистон авиакомпанияси Қобул-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлади.
  • 2018 йил январ ойида Афғонистонга Ўзбекистон Президенти номидан 25 та автобус ва қишлоқ хўжалиги техникаси совға қилинди.
  • 2018 йил июнь ойида Афғонистонда қурғоқчилик туфайли ҳосил кам бўлганлиги сабабли, ушбу мамлакатга 3 минг тонна озиқ-овқат ва буғдой инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди.
  • 2018 йил март ойида Тошкентда "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро алоқалар" халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу конференция Афғонистон ичидаги тинчлик жараёнининг сезиларли ривожланишига ҳисса қўшди.
  • 2019 йилда "Савдо, транспорт ва энергетика бўйича қўшма комиссия" ташкил этилди.
  • 2019 йил май ойида Термизда Ўзбек-Афғон бизнес форуми бўлиб ўтди, унинг доирасида "Термиз Cарго" халқаро логистика марказида "Ўзбекистон-Афғонистон" чегара савдо зонаси очилди.
  • Ўзбекистон Президенти номидан шу йил апрель ойи бошида Афғонистонга 600 тонна миқдорида гуманитар ёрдам юкланган поезд жўнатилди.

Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисида БМТ Бош ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш ва ушбу муҳим ҳужжат қабул қилинган кунни – “Халқаро экологик тизимларни муҳофаза қилиш ва тиклаш куни” деб эълон қилиш.

1993 йил 26 мартда Орол денгизи ва Орол денгизи минтақасини муаммосини ҳал қилиш, экологик жиҳатдан соғломлаштириш ва Орол минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар тўғрисида Битим қабул қилинди ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) тўғрисидаги низом имзоланди.

Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ўзининг давлат дастурларини бошлаб юборди:

▪ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги қарори билан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, Орол денгизи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича шу жумладан, 2015-2018 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 1920,8 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи 235 та лойиҳани ўз ичига олган чора-тадбирларнинг комплекс дастури қабул қилинди

  • Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 18 январдаги қарори билан Оролбўйи минтақасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини тасдиқланди. Унда турли хил молиялаштириш манбаларидан, бюджет маблағлари, шу жумладан, халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом банки ва бошқалар) мақсадли ва грант маблағлари, кредитларни жалб қилиш ва ўзлаштириш ҳисобига 67 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
  • 2018 йил 16 октабрда Президент "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Орол денгизи халқаро инновацион марказини шакллантириш тўғрисида" ги фармонни имзолади.
  • 2018 йил ноябр ойида Нью-Йоркдаги БМТ штаб-квартирасида "Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашнинг яхлит стратегияларига йўналтирилган минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш" мавзусида БМТнинг махсус ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда БМТнинг Орол денгизи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича жамғармаси ташкил этилди.
  • 2018 йил декабрь ойидан бошлаб қуруқ денгиз муҳитини кўкаламзорлаштириш ва тиклаш дастури амалга оширилмоқда. 2019 йилда 461 минг гектар ўрмон плантациялари яратилди, 2019 йил декабрдан 2020 йил мартгача (яъни деярли 4 ой ичида) 700 минг гектар қўшимча майдонда ҳам дарахтлар экилди.
  • Орол денгизининг қуриган тубининг турли жойларида ўнлаб артезиан қудуқлари қазилди. Юзга яқин қудуқлар қазилиши режалаштирилган.
  • 2020 йил март ойида. БМТТДнинг Ўзбекистондаги акселератор лабораторияси вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Орол денгизининг тубини кўкаламзорлаштириш учун краудфандинг кампаниясини бошлади. GreenAralSea.org сайти орқали ҳар ким бир доллар ёки 10 минг сўм билан ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Бу пуллар саксовул кўчатини экишга имкон беради.

Дунё бўйлаб қашшоқликка қарши кураш мавзусини БМТ Бош ассамблеясининг бўлажак сессиясида асосий мавзулардан бирига айлантириш, шунингдек ушбу муаммога бағишланган Глобал саммит ўтказиш.

  • “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га мувофиқ, кам таъминланган оилалар сонини янада қисқартиришни назарда тутадиган ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳам устувор йўналишлар қаторига киритилган.
  • Ҳукуматнинг 2018 йил 20 октябрдаги "2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори билан БМТнинг 2030 йилгача бўлган глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш. 17 та БРМдан биринчиси қашшоқликни ҳар қандай шаклларини тугатишга қаратилган
  • Одамларнинг фаровонлигини ошириш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш вазифаси Президентнинг 2020 йил 24 январда мамлакат парламентига Мурожаатномасида энг муҳимларидан бири сифатида қайд этилган. Шу билан бирга, Президент Ўзбекистондаги аҳолининг кам даромадли қатламлари сони тўғрисидаги маълумотларни келтирди, улар турли хил ҳисоб-китобларга кўра 12-15 фоизни ёки тахминан 4-5 миллион кишини ташкил қилади.
  • Жорий йилнинг 27 февралида Президент раислигида ўтказилган видеоконференция Тадбиркорликни ривожлантириш орқали қашшоқликни камайтириш мавзусига бағишланди. Учрашувда таъкидланишича, сўнгги икки йил ичида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан қарийб 10 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган.
  • Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги Фармони билан яратилган асосий вазифалар қаторига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳам хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, шунингдек ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш масалаларини киритди.
  • ҳукумат таркибида Бош вазирнинг молиявий-иқтисодий масалалар ва камбғалликни қисқартириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди, шу билан бирга Президентнинг 2020 йил 26 мартдаги Фармони билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилди.
  • Ҳозирда БМТ, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қашшоқликни камайтиришнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиялари ишлаб чиқилмоқда.
  • Бундан ташқари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартиш вазирлиги томонидан "Ўзбекистон Республикасида қашшоқликни камайтириш концепцияси" устида иш олиб борилмоқда, ва у ҳам БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларидаги вазифаларни тўлақонли бажаришни назарда тутади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар