Президентнинг жорий ҳафтадаги иш режаси билан Шерзод Асадов таништирди

Президентнинг жорий ҳафтадаги иш режаси билан Шерзод Асадов таништирди

Президентнинг бу ҳафта учун режалаштирган тадбирлари ҳақида давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ахборот берди:

- Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича тақдимот;

- Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.

6 август куни Президентимиз Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади.

5-6 август куни бўлиб ўтадиган маслаҳат учрашуви доирасида ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек, Иқтисодий форум, Марказий Осиё етакчи аёлларининг учрашуви, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси ва миллий таомлар фестивали ҳам бўлиб ўтади.

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцина билан эмланган.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев масъулиятли фуқаро сифатида албатта, вакцина олган. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди. Zf-Uz Vac, Астразенека ва Спутник V. Президент шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар".

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар