Ўзбекистон 2021-2022 йилларда ШҲТ саммитида раислик қилади

Ўзбекистон 2021-2022 йилларда ШҲТ саммитида раислик қилади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021−2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди, Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Йиғилиш доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислигидаги устувор вазифаларини баён қилди.

Улар:

  • ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;
  • ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;
  • ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
  • ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;
  • ШҲТнинг Эзгу ният элчисини институтини жорий қилиш.

Шунингдек, саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш, камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш, туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш, юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи «Йўл харитаси»ни қабул қилиш кўзда тутилган.

«Ўзбекистон раислиги даврида давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорларимиз билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилган», деб ёзади Шерзод Асадов.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар