Вилоятда 2746,4 млрд сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,1%га ошган. Республика қишлоқ хўжалигида вилоятнинг улуши 8,2% бўлган ҳолда, ҳудудлар орасида 6-ўрин (Сирдарё вилоятидан 2,6 баравар, Қорақалпоғистон Республикасидан 2,5 баравар юқори)ни эгаллаган.
Ишлаб чиқаришнинг таркибига кўра вилоят миқёсида 95%и-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари деҳқон (шаҳсий ёрдамчи) хўжаликлари томонидан, 2,8% - фермер хўжаликлари, 2,2% - қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилган. Қишлоқ хўжалигида чорвачилик- 8193,3 млрд. сўм, деҳқончилик-4259,4 млрд. сўмни ташкил этади.
1-расм. Туман (шаҳар) лар кесимида ишлаб чиқарилган қишлоқ, ўрмон ва бадиқчилик маҳсулотларининг улуши
Туман (шаҳар)лар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларини солиштирадиган бўлсак, Чироқчи (1906,7 млрд сўм), Косон (1157,3 млрд сўм), Қамаши (1069,9 млрд сўм), Китоб (1031,1 млрд сўм), Яккабоғ (964,7 млрд сўм), Нишон (962,8 млрд сўм), Касби (916,6 млрд сўм), Миришкор (890,4 млрд сўм), Қарши (877,4 млрд сўм), Ғузор (777 млрд сўм), Муборак (758 млрд сўм), Шаҳрисабз (755,2 млрд сўм) туманлари нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилган. Деҳқонобод (548,3 млрд сўм) тумани, Шаҳрисабз (109,7млрд сўм), Қарши (104 млрд сўм), шаҳарлари қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича нисбатан паст кўрсаткични ташкил қилган.
Шунингдек, биргина Чироқчи туманида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Қарши шаҳрига қараганда 18,3 бараварга каттадир. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, ҳудудлар кесимида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари вилоятнинг барча туманларида кузатилди.
2-расм. Туман (шаҳар) лар кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари
Жон бошига тўғри келувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 804,0 минг сўмни (Республика ҳудудлари орасида 9-ўрин), 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 98,9 фоизни ташкил қилган.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига кўра вилоятда жами 608200 тонна дон ва дуккакли дон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 584301 тонна - буғдой, 1432 тонна – маккажўхори ташкил этади.
Шу билан бир қаторда вилоят миқёсида жами етиштирилган картошка – 103472 тонна, сабзавотлар – 162871 тонна, озиқбоп полиз экинлари – 35603 тонна, мевалар ва резаворлар – 53109 тонна, узум – 6932 тонна, гўшт (тирик вазнда) – 142567 тонна, сут маҳсулотлари – 547519 тонна, тухум – 242125 донани ташкил қилган.
Вилоятда аҳолининг даромадлари кўпроқ қишлоқ хўжалигига боғлиқ бўлганлиги сабабли келгуси беш йиллик стратегияда уруғлик ва навларни яхшилаш, қишлоқ хўжалиги техникаларини янгилаш, ерларни сув билан барқарор таъминлаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмини 1,2 бараварга ошириш мақсад қилиб белгиланган. Шунингдек, келгусида чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Касби, Миришкор, Нишон ва Косон туманларида кластер тизими асосида 1000 бошдан кам бўлмаган йирик чорвачилик комплекслари ташкил қилиниши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш