Қашқадарё вилоятида 2022 йилнинг 1-чорагида 4702,4 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,7 фоиз (ўсиш кўрсаткичи бўйича республика ҳудудлари орасида 10-ўрин)га ошган.
Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 4,1 фоизни ва ҳудудлар орасида 7-ўринни эгалланган.
Саноат маҳсулотларининг 23,8%и (ўтган йилнинг мос даврида 21,6%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши – 7,0%, ишлаб чиқарадиган саноат - 68,1%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноати - 24,2%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноати - 0,7%ни ташкил қилган.
Вилоятда жами саноат маҳсулотларининг 53,4 фоизи вилоятнинг 3 та ҳудуди - Нишон (22,8%), Ғузор (17,7%), Қарши шаҳри (12,9%)га тўғри келади. Деҳқонобод (5,2%), Миришкор (3,8%), Косон (3,5%), Муборак (3,4%), Яккабоғ (3,3%), Қамаши (2,9%), Чироқчи (2%), Шаҳрисабз (1,8%), Китоб (1,7%) туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри (1,8%)да ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми паст улушни ташкил қилган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати Миришкор (141,4%), Деҳқонобод (123,5%), Қарши (118,4%), Қамаши (113,5%) туманларида юқори кўрсаткични ташкил қилган. Жумладан, энг юқори кўрсаткични ташкил қилган Нишон туманида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми Шаҳрисабз шаҳрига нисбатан 15 баравар, Китоб туманига нисбатан 13,6 баравар зиёд бўлган.
1-РАСМ. Қашқадарё вилоятининг туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг улуши (%да)
Вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўртача кўрсаткичи 1376,7 минг сўмни ташкил қилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4%га ошган.
Туман (шаҳар)лар кесимида аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми Нишон (6725,2 минг сўм), Ғузор (3909,7 минг сўм), Қарши шаҳри (2140,5 минг сўм), Касби (1889,1 минг сўм), Муборак (1763,9 минг сўм), Қарши (1640,4 минг сўм), Деҳқонобод (1605,7 минг сўм), Муборак (1429,1 минг сўм) туманларида вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори бўлган.
Яккабоғ (578,2 минг сўм), Косон (557,9 минг сўм), Шаҳрисабз шаҳри (498,3 минг сўм), Қамаши (490,2 минг сўм), Шаҳрисабз (376,8 минг сўм), Китоб (290,7 минг сўм), Чироқчи (220,1 минг сўм) туманлари кўрсаткичи вилоят ўртача кўрсаткичига нисбатан сезиларли паст кўрсаткични қайд этган.
Жумладан, энг юқори кўрсаткич қайд қилинган Нишон туманида жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг ҳажми Чироқчи туманига нисбатан 30,5 баравар зиёд бўлган.
Истеъмол моллари
Вилоятда жами 832 млрд сўмлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,7%) истеъмол моллари ишлаб чиқарилган бўлиб, аҳоли жон бошига нисбатан ўртача кўрсаткичи 243,6 минг сўмни ташкил қилган. Жумладан, истеъмол моллари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари-503,1 млрд сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотлари-292,7 млрд сўм, спиртли ичимликлар-36,1 млрд сўмни ташкил қилган.
Таҳлил қилинган даврда, ҳудудлар бўйича ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми ўртасидаги фарқ сезиларли даражада бўлган.
Туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми бўйича, Қарши шаҳри (24,8%), Яккабоғ (8,9%), Шаҳрисабз шаҳри (8%), Китоб, Чироқчи (7,1%), Косон (7,2%), туманларининг кўрсаткичи вилоятнинг ўртача кўрсаткичига нисбатан юқори бўлган.
Шаҳрисабз (49,3 млрд сўм), Қарши (47,3 млрд сўм), Нишон (42,3 млрд сўм), Қамаши (40,6 млрд сўм), Миришкор (40,3 млрд сўм), Ғузор (23,4 млрд сўм), Деҳқонобод (23,3 млрд сўм), Касби (22,6 млрд сўм), Муборак (19,4 млрд сўм) туманларида вилоятнинг ўртача кўрсаткичига нисбатан паст тенденцияни ташкил қилган.
2-РАСМ. Туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми
Вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол моллари ҳажмининг ўртача кўрсаткичи 243,6 минг сўмни ташкил қилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5%га ошган.
Қарши (725,5 минг сўм), Шаҳрисабз (463,6 минг сўм) шаҳарлари, Миришкор (324,3 минг сўм), Яккабоғ (271,8 минг сўм), Нишон (265,2 минг сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол моллари вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори улушни ташкил қилган.
Шаҳрисабз (216,6 минг сўм), Китоб (216,3 минг сўм), Муборак (214,4 минг сўм), Косон (199,7 минг сўм), Қарши (182 минг сўм), Деҳқонобод (151,6 минг сўм), Қамаши (144,2 минг сўм), Чироқчи (135,6 минг сўм), Касби (110,8 минг сўм), Ғузор (109,9 минг сўм) туманлари жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажми бўйича вилоят ўртачасидан паст кўрсаткични ташкил қилган.
Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази
Қашқадарё филиали етакчи илмий ходими
Изоҳ қолдириш