Қашқадарё вилоятининг қишлоқ хўжалиги соҳасида кескин ўсиш кузатилди

Қашқадарё вилоятининг қишлоқ хўжалиги соҳасида кескин ўсиш кузатилди

Вилоятда 2021 йилда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий миқдори 28 342,6 млрд.сўм (2020 йилга нисбатан 101,9% ўсиш) бўлиб, шундан деҳқончилик – 11 117,7 млрд сўм, чорвачилик – 17 224,9 млрд сўмни ташкил қилган.

Вилоят қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматининг Республикадаги улуши 9,4%. Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик ҳўжалигининг ЯҲМ таркибидаги улуши 41,4% (2020 йилда 42,2%)ни ташкил қилган. Вилоят қишлоқ хўжалиги экинлари учун фойдаланилган умумий экин майдони 426 174 гектар (2020 йилда 454 629 гектар)ни ташкил қилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари 70,7%, фермер хўжаликларининг улуши 26,2%, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар 3,1%ни ташкил қилган.

Вилоятдаги қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг туманлар кесимидаги ҳажми бўйича қарайдиган бўлсак, Чироқчи (3 532,1 млрд.сўм), Косон (2 766,3 млрд.сўм), Қамаши (2 699,5 млрд.сўм), Касби (2 598,3 млрд.сўм), Китоб (2 474 млрд.сўм), Қарши (2 431,3 млрд.сўм) туманлари юқори кўрсаткични ташкил қилган.

Туманлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми (млрд. сўмда)

2021 йил якуни бўйича вилоятда овланган балиқларнинг жами ҳажми 6 505,1 тоннага етиб, республикадаги улуши 3,7%ни ташкил қилди. Нишон (2 102,0 тонна), Қарши туманлари (1 194,7 тонна) юқори кўрсаткич, Миришкор (857,1 тонна), Шаҳрисабз (637 тонна), Яккабоғ (550,3 тонна), Чироқчи (453,1 тонна) туманлари ўрта кўрсаткич, Китоб (155,5 тонна), Касби (136,4 тонна), Ғузор (133,7 тонна), Қамаши (119,4 тонна), Муборак (77,3 тонна), Косон (68,6 тонна) туманлари ва Қарши шаҳри (20 тонна) паст кўрсаткични ташкил қилган ҳудудлар ҳисобланади.

Вилоятда етиштирилган дон ва дуккакли дон экинларининг жами ҳажми 801 865 тоннани ташкил қилган бўлиб, шундан буғдой – 753 718 тонна, дуккакли дон экинлари – 11 937 тоннани ташкил қилган. Шунингдек, вилоятда сут – 1 248 399 тонна, сабзавотлар – 504 998 тонна, гўшт (тирик вазнда) – 310 808 тонна, картошка – 181 776,1 тонна, озиқбоп полиз экинлари – 177 112 тонна, мевалар ва резаворлар – 172 334 тонна, узум – 100 579 тонна, асал – 1 303 минг тонна, тухум - 519255 минг дона, олинган қоракўл терилар - 256280 дона, пилла - 2141,6 тоннани ташкил қилган.

Элдор Зайниддинов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Қашқадарё филиали Бош илмий ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар