Қорақалпоғистон Республикасининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Қорақалпоғистон Республикасининг 2023 йил январь-сентябрь ойлари бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулоти 2022 йил даврга нисбатан 3,1 фоизга ўсган, жами 22,1 трлн. сўмни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми эса 11,1 млн. сўмни ташкил этиб, 2022 йил даврга нисбатан 1,7 фоизга ўсган.

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 13,2 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 0,8 фоизга ўсиш кўзатилди.

Таҳлил қилинаётган давр мобайнида халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилга нисбатан 9,8 фоизга ошди. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудда 2,0 трлн. сўмлик халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ хўжалигида 2022 йилга нисбатан 4,4 фоизга ўсиш кузатилди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 9,2 трлн. сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга, хизматлар соҳасида сезиларли ўсиш суръатлари кузатилди ва бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 9,2 фоизни, кўрсатилган хизматлар ҳажми эса 9,0 трлн. сўмни ташкил этди.

Бундан ташқари, 2022 йилга нисбатан чакана савдо айланмаси 4,0 фоизга ошиб, 6,9 трлн. сўмни ташкил этди.

Таҳлил қилинаётган давр мобайнида, қурилиш ишларида ўсиш суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизни ташкил этди. Жорий йил давомида ҳудудда 4,3 трлн. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.

Шу билан бирга, асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларда ҳам 3,4% га ўсиш кузатилиб ва улар ҳажми 7,9 трлн. сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида янги ташкил этилган кичик корхоналар сонида катта ўзгариш сезилди. 2022 йилда 4958 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилган булса, жорий даврда 62,3% га ўсган.

Таҳлил қилинаётган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 377,8 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,1 фоизга кам. Ҳудудда савдо балансида 63,9 млн. долларлик ижобий салдо қайд этилишига қарамасдан, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,7 фоизга камайди ва 220,8 млн. долларни ташкил этди, импорт ҳажми эса 156,9 млн. долларни ташкил этиб 9,1 фоизга камайган.

Ҳудудда кичик тадбиркорликни жадал ривошлантиришига катта эътибори, меҳнат ресурсларнинг фоаллашига олиб келади.

Саламат Бегманов

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар