“Россия темир йўллари” ўзбек мева ва сабзавотларини ташишга 50 фоиз чегирма жорий этди

“Россия темир йўллари” ўзбек мева ва сабзавотларини ташишга 50 фоиз чегирма жорий этди

“Россия темир йўллари” ОАЖ юк транспорти тарифлари даражасини пасайтиришга оид қарор қабул қилди. У, хусусан, қора металлар, контейнерлар ҳамда мева ва сабзавот маҳсулотларига тааллуқли. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

2021 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар Ўзбекистон ҳамда Тожикистондан Россияга мева ва сабзавотларни “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Роҳи оҳани Точикистон” ДУКка тегишли рефрижаторли ҳаракатланувчи таркибларда импорт ташувларига 50 фоиз чегирма амал қилади.

Шунингдек, Россия-Озарбайжон чегараси орқали қора металлар ва дон маҳсулотларини ташишга ҳам 50 фоизли чегирма ўрнатилган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 июлидан 31 октябрига қадар Россия ичидаги “Приволжск” ва “Шимолий Кавказ” темир йўллари станциясидан “Куйбишевск”, “Москва”, “Октябр”, “Горький”, “Свердлов” станцияларига 3 минг километргача бўлган темир йўл масофалари учун 41 фоиз чегирма амал қилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар