Бир ҳафтада онлайн аукцион орқали 3 133 та авторақамлар сотилган

Бир ҳафтада онлайн аукцион орқали 3 133 та авторақамлар сотилган

Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 548,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 46,0% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 71,1% - биржа савдолари; 0,5% - кўргазма-ярмарка савдолари; 28,2% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 676,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 93,5 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 133 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,2 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,4% биринчи тоифадаги авторақамларга; 6,3% иккинчи; 6,0% учинчи; 8,8% тўртинчи; 22,2% бешинчи ва 53,2% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 811,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Шелуха

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдолари орқали 4 078,0 тонна шелуха сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 18 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 019,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 765,5 минг сўмдан 2 552,7 минг сўмгача, яъни 7,7%га пасайди.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида шелуха бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 2 946,3 минг сўмни ташкил этди.

Полиэтилен

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 2 545,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 636,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 20 336,0 минг сўмдан 19 863,5 минг сўмгача, яъни 2,3% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 75 харидор иштирок этди.

Қора металл

Ўтган ҳафтада 11 592,0 тонна қора металл биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 140 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 898,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги қора металлнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 105,1 минг сўмдан 8 993,6 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар