Самарқанд вилояти Пайариқ туманида профессионал ва олий таълим муассасалари салоҳияти таҳлил қилинди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида профессионал ва олий таълим муассасалари салоҳияти таҳлил қилинди

Пайариқ туманида 1 та олий таълим муассасаси филиали, 1 та касб-ҳунар коллежи ҳамда 3 та касб-ҳунар мактаби фаолият юритиб, мазкур таълим даргоҳларида 2 268 нафар турли соҳалар бўйича мутахассисликлар тайёрланмоқда.

Жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институти Пайариқ тумани филиалида 2022-2023 ўқув йилида жами 25 нафар ўқитувчи ва ходимлар мавжуд бўлиб, педагог кадрлардан 1 нафари профессор, 2 нафари катта ўқитувчи ва 8 нафари стажёр ўқитувчи ҳисобланади. Бугунги кунда факультетда 2 та йўналиш (хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) ҳамда мактабгача ва бошланғич таълим (инглиз тили) бўйича мутахассислар тайёрланади. Жорий ўқув йилида мазкур йўналишларда 200 нафарга яқин хорижий тил бўйича педагоглар таҳсил олади.

Шунингдек, Пайариқ тиббиёт коллежида жами 89 нафар ўқитувчи ва ходимлар, шундан 38 нафар асосий ўқитувчи педогоглар, 6 нафари ички ўриндош ўқитувчи-педагоглар ҳамда 22 нафари ташқи ўриндош ўқитувчи педагог ходимлар фаолият юритади. Ушбу педагог кадрлардан 1 нафари бош ўқитувчи, 4 нафари етакчи ўқитувчи ва 12 нафари катта ўқитувчи тоифасидаги ўқитувчилар хисобланади. Бугунги кунда таълим даргоҳида 4 та йўналиши, яъни ҳамширалик иши йўналишида 397 нафар, фельдшерлик иши йўналишида 256 нафар, фармацевтика иши йўналишида 63 нафар, жами 716 нафар ўрта профессионал кичик тиббиёт ходимлари тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, тумандаги 1-, 2- ва 3-сонли касб-ҳунар мактабларида 2022-2023 ўқув йилида 291 нафар ўқитувчи ва педагог ходимлар фаолият юритади ва қўйидаги йўналишлар бўйича жами 1 292 нафар мутахассислар тайёрланмоқда:

- автомобиль шассисига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш мутахассислигида 482 нафар;

- тракторчи-машинист 331 нафар;

- тикувчиликда 269 нафар;

- автомобиль таъмирлаш чилангари 355 нафар;

- автомобиль электр ва электрон жиҳозларига хизмат кўрсатиш мутахассислиги бўйича 210 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Шухрат Хонқулов

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар