2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 22,9 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 105,6%ни, республикадаги улуши 5%ни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Самарқанд ш. (18,5 млн. сўм) ҳамда Жомбой т. (11,9 млн. сўм) вилоят кўрсаткичидан анча юқори.
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 22 295,9 млрд. сўмни ёки жами саноат маҳсулотларининг 97,3%ни ташкил этган.
Ушбу даврда жами саноат ишлаб чиқаришидаги юқори улуши Самарқанд ш. (46,6 %), Жомбой (9,7 %), Ургут (7,3%), ҳамда Самарқанд (6,7%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 196,6 млрд. сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 0,9%ни ташкил этган.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунига кўра, саноатдаги металлургия саноатининг улуши 12,0%, машина ва ускуналардан ташқари тайёр метал буюмлар ишлаб чиқаришнинг улуши 2,2%, озиқ-овқат маҳсулотлари 27,9%, тўқимачилик маҳсулотлари 17,8%, кийим ишлаб чиқариш 2,8% ва кимё саноати 1,0%ни ташкил этган.
Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткич Самарқанд ш. (32,9%), Тойлоқ (14,0%), Ургут (11,7%) ҳамда Самарқанд туманларида (10,5%)ни қайд этилган.
Вилоятда аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши 1 897,4 минг сўмни, шаҳар ва туманлар кесимида юқори кўрсаткичлар Самарқанд ш. 4 485,2 минг сўм, Тойлоқ 5 056,4 минг сўм, Жомбой 3 715,1 минг сўм ҳамда Самарқанд туманларида 3 058,9 минг сўмни ташкил этган.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида ноозиқ-овқат маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг вилоятда жами ҳажмидаги энг юқори улуши Самарқанд шаҳрига тўғри келиб, 39,7% шунингдек, туманлардан Ургут 13,8 %, Тойлоқ 13,7 % ни, ҳамда Самарқанд тумани 8,6 % ни ташкил этган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг вилоятнинг жами ҳажмидаги энг юқори улуши Самарқанд шаҳрига тўғри келиб, 26,4% ни, шунингдек, Тойлоқ тумани 14,2%, Жомбой тумани эса 13,7%ни ташкил этган.
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 10 042,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 43,8%ни ташкил этган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Ардашер Муртазаев
Изоҳ қолдириш