Ушбу даврда Самарқанд вилоят ЯҲМ ҳажми 53 749,9 млрд.сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилги мос даврга нисбатан 8,8%га ўсган, шунингдек, республика ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 7,3%ни ташкил этган.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 13 472,8 минг сўмни ташкил қилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврга нисбатан 6,7%га ошган.
ЯҲМ таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 20,8% (2020 йилда 20,7%), қишлоқ хўжалиги улуши 44,9% (2020 йилда 45,5%) ва хизмат кўрсатиш улуши 34,3% (2020 йилда 33,8%)ни ташкил қилган.
Саноат
Вилоятда ўтган йили ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 22 803,3 млрд.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 10,8%га ошган. Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 5,0%ни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 5 715,8 минг.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 8,6% ўсиш кузатилган.
Асосий капиталга инвестициялар ҳажми 17 722,8 млрд.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 12,0%га ўсиш қайд этилди.
Истеъмол товарлари
Вилоятда 14 375,8 млрд.сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 12,8%га ўсган. Республика истеъмол товарларида вилоятнинг улуши 9,5% ни ташкил қилган.
Қишлоқ хўжалиги
2021 йилнинг январь-декабрь ойлари ҳисоботларига кўра Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича республикада 1-ўринни эгалаган, яъни етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 13,0%и (41 206,1 млрд.сўм) вилоят ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 4,6%га ошган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 10 328,6 минг сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 2,6%га ўсиш кузатилган.
Қурилиш ишлари
Вилоятда ташкил этилган қурилиш ишлари ҳажми 5 619,1 млрд.сўм бўлиб, 2020 йилга нисбатан 7,9%га ошган. Вилоятда қурилиш ишлари ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 5,2%ини ташкил қилган.
Чакана савдо
Вилоятда ўтган йилда чакана савдо ҳажми 21 004,2 млрд.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 11,7%га ошган. Чакана савдо товар айланмасининг 80,4%ини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 12,1%га ўсган.
Хизмат кўрсатиш
Самарқанд вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 18 656,7 млрд.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 21,6%га ошган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 4 676,4 минг сўмни ташкил қилган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 19,2%га ошган.
2021 йилнинг январь-декабрь ойларида кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМ даги улуши 73,4%ни ташкил этган. Шунингдек ушбу даврда 10,8 минг та янги кичик корхоналар ва микро фирмалар ташкил қилинди, бу ўтган даврга нисбатан 24,9%га кўп демакдир.
Ташқи савдо айланмаси
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 1 920,9 млн.долларни ташкил қилган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 28,8%га ошган. Вилоят ташқи савдо айланмасининг республика жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 4,6%ни ташкил қилган.
2021 йилда жами амалга оширилган экспорт ҳажми – 530,6 млн.долларни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 58,3%га ошган. Импорт ҳажмида эса 2020 йилга нисбатан 20,2%га ўсиши кузатилиб, 1390,3 млн.долларни ташкил этган
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Самарқанд филиали ходимлари
Изоҳ қолдириш