СE Маркировкаси- Европа давлатларига тўсиқларсиз экспортда катта имконият яратади

СE Маркировкаси- Европа давлатларига тўсиқларсиз экспортда катта имконият яратади

Европа бозори маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги борасида ўзига хос талабларга эга. Европа бозорларига айрим турдаги маҳсулотларни экспорт қилишда СE Маркировкаси талаб қилинади. СE Маркировкаси бу Европанинг маҳсулотларга қўйган сифат ва хавфсизлик талабидир.

2020 йилнинг 28 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар натижадорлиги муҳокамасига бағишланган йиғилишида «СE» маркировкаси қўллашни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

«МED PROTECT TECHNOLOGY” корхонасида юз ниқобларини халқаро ISO13485 стандарти талабларига мослаштириш ишлари олиб борилди ва халқаро стандарт жорий қилинди. Натижада корхонада Европа Иттифоқининг EUROCERT идорасидан тегишли сертификат олиниб, СE маркировкасини қўллашга эришилди. 2020 йилда корхона СE маркировкасини қўллаш орқали бир юз эллик минг долларлик маҳсулот Германия давлатига экспорт қилинди.

Шунингдек, «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган “Nur Muxammad Islom Obod” МЧЖда тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқаришда халқаро стандарт жорий қилинди. Натижада корхонада Европа Иттифоқининг GLOBAL BUZINESS PROMATION GROUP. SP. Z.O.O идорасидан тегишли сертификат олиниб, СE маркировкасини қўллашга эришилди. 2020 йилда корхона томонидан СE маркировкасини қўллаш орқали уч юз ўн минг долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинди.

СE маркировкаси маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа давлатларига тўсиқларсиз экспорт қилинишида муҳим аҳамият касб этади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар