Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси тантанали очилишида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси тантанали очилишида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайловолди кампанияси фаол паллага кираётгани муносабати билан Президент матбуот котиби томонидан ўтказиб келинаётган ҳафталик брифинглар вақтинча тўхтатиб турилади, дейилади Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.

Давлатимиз раҳбари иштирокидаги жорий ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот Президент матбуот котиби Шерзод Асадов каналида ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида бериб борилади.

Хусусан, бугун Президент ҳузурида қатор объектлар қурилишига бағишланган тақдимот бўлиб ўтади. Янги онкология маркази, Миллий кутубхона ва "Янги Ўзбекистон" университети бинолари лойиҳалари шулар жумласидан.

Эртага, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти видеоалоқа орқали БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси тантанали очилишида иштирок этади ва сессиянинг биринчи кунидаёқ юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда нутқ сўзлайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар