Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилди

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда.

Парламент қуйи ва юқори палаталарининг қўшма мажлисида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Шавкат Мирзиёевга президент гувоҳномаси ва Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди.

Сўнг Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси ва Қуръони Каримга қўлини қўйган ҳолда қасамёд қилди.

Конституциянинг 92-моддасига биноан, Президент қуйидаги сўзларни айтди:

«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар