Сирдарё вилояти ички савдосининг 2022 йил январь-сентябрь ҳолати

Сирдарё вилояти ички савдосининг 2022 йил январь-сентябрь ҳолати

2022 йилнинг 3-чорак якунига кўра чакана савдо товар айланмаси 3 265,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,2%га ўсди.

Улгуржи савдо товар айланмаси 2017-2021 йиллар оралиғида 2,7 баробарга ошиб 2 506,1 млрд. сўмни ташкил этди.

Чакана савдо товар айланмаси ҳажмининг 2017-2019 йилларда ўсиш суръати кузатилган бўлса, 2020 йилга келиб пандемия таъсири сабабли пасайиш содир бўлган. 2020 йилдан бошлаб 2022 йил январь-сентябрга қадар ўсиш кузатилган. Юқоридаги графикда умумий тенденциядаги ўсишни кўриш мумкин.

Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 2017-2021 йиллар оралиғида мос равишда 2 269,4 минг сўмдан 4 690,8 минг сўмгача ўсиб, деярли 2 баравардан ортиқроқни ташкил этди.

Шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Гулистон шаҳрида 12 637,2 минг сўм, Янгиер шаҳрида 6 940,7 минг сўм ҳамда Сирдарё туманида 4 927,7 минг сўм, энг паст кўрсаткичлар Боёвут туманида 1 346,9 минг сўм ва Ховос туманида 957 минг сўмни ташкил этди.

Саибов Фаррух
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар