2022 йил давомида Сирдарё вилоятида жами қурилиш ишлари ҳажми 3287,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 100,5% га ошди. Қурилиш ишлари ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)даги улуши 18%ни ташкил этди. Қурилиш соҳасида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ишчи ходимларнинг 2022 йилги ўртача ойлик иш ҳақи 1,930 млн.сўмни ташкил этди.
Қурилиш соҳасида амалга оширилган ишларнинг 69% қисми кичик ва микрокорхоналар томонидан, 21% - йирик корхоналар ва 10% - норасмий сектор томонидан амалга оширилган.
Сирдарё вилоятида амалга оширилган жами қурилиш ишларининг 26% қисми Гулистон шаҳрида, 24% - Мирзаобод туманида, 16% - Сирдарё туманида амалга оширилган. Қурилиш ишлари энг кам Оқолтин, Сардоба ва Сайхунобод туманларида амалга оширилган.
Сирдарё вилоятида жами 1655 та қурилиш корхоналари фаолият юритиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 6%га ўсган. Қурилиш фирмаларининг аксарияти Гулистон шаҳри (37%), Сирдарё (10%) ва Мирзаобод (10%) туманларида жойлашган. Сардоба тумани (2%) ва Ширин шаҳри (3%) қурилиш фирмалари сони энг кам ҳудудлар ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш