Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 10 152,3 млрд.сўмни шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар –9 693,1 млрд.сўмни, ўрмон хўжалиги – 362,1 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 97,1 млрд.сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 106,8% ни (1-ўрин), республикадаги улуши 3,5% ни (12-ўрин) ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Гулистон (114,7%), Ховос (109,7%) ва Сайхунобод (107,5 %) туманларида қайд этилди.
ЯҲМ таркибидаги қишлоқ хўжалиги улуши 38,6% ни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 0,8 пунктга камайган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 11 241,3 минг сўмни (4-ўрин) ташкил этди.
Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энг юқори кўрсаткичлари Оқолтин (21 930,8 минг сўм), Сайхунобод (18 475,3 минг сўм) ва Сардоба (15 793,7 минг сўм) туманларида қайд этилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 56% деҳқончилик, 44% чорвачилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 54,9% деҳқон ва томорқа хўжаликларида, 34,6% фермер хўжаликларида ҳамда 10,5% қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан етиштирилди. Соҳада кичик бизнес улуши 4 фоиз пунктига ошиб 96,9% ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш