2023 йил январ-июнь ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 61,3% (2022 йил январ-июнида 63,0%) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.
Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 114 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 64,6% ини ташкил этди.
2023 йилнинг январ-июнь ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп улуши Ширин ва Янгиер шаҳарларида – 100,0%, Боёвут ва Мирзаобод – 99,9%, Оқолтин – 98,8%, Гулистон шаҳри – 87,1% туманларида кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Гулистон туманида – 0,3%ни ташкил этди.
Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 152,9 млн AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 66,9%ини ташкил этди.
Шунингдек, ушбу даврда ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) импортининг жамига нисбатан энг юқори улуши Сардоба туманида – 100,0%, Янгиер шаҳрида – 99,7%, Гулистон, Сайҳунобод туманларида – 99,4%, Оқолтин туманида – 98,4% кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Ҳовос туманида – 9,3%ни ташкил этди.
2023 йилнинг январ-июнь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:
- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 2 385,7 млрд. сўмни (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 32,6%и)ни ташкил қилди;
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Сирдарё тумани (650,7 млрд. сўм), Гулистон шаҳар (345,9 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (317,6 млрд. сўм), Ширин шаҳри (299,8 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келади.
- 1 353,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 81,0%и) бажарилди ва 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 97,0%ни ташкил этди;
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми Гулистон шаҳар (434,9 млрд. сўм), Мирзаобод (395,4 млрд. сўм), Сирдарё (111,6 млрд. сўм), Янгиер (104,1 млрд. сўм), Сардоба (63,5 млрд. сўм), Гулистон (50,8 млрд. сўм) ва Ховос (47,4 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 2 028,7 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 92,0%ни ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 105,5%га ўсиши кузатилди.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп савдо товар айланмаси ҳажми Гулистон шаҳар (766,4 млрд. сўм), Сирдарё (428,6 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (191,8 млрд. сўм), Мирзаобод (146,6 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
- 1418,3 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 50,7%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2022 йил январ-июнь ойларига нисбатан 105,7%ни ташкил қилган.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп хизматлар ҳажми Гулистон шаҳар (403,6 млрд. сўм), Сирдарё (259,8 млрд. сўм), Янгиер (157,1 млрд. сўм) ва Мирзаобод (110,8 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
- 4 869,5 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 97,6%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2022 йил январ-июнь ойларига нисбатан 105,4%ни ташкил қилган.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми Боёвут (879,0 млрд. сўм), Сайҳунобод (640,3 млрд. сўм), Гулистон (604,0 млрд. сўм) ва Сирдарё (567,3 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш