Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилини ишлаб чиқариш тўхтатилади

Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилини ишлаб чиқариш тўхтатилади

Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чиқариш аста-секин тўхтатилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори ижросига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Хорижий компаниялар билан келишувлар натижасида «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналари базасида пластмасса ва шовқиндан ҳимоялаш деталлари, кабеллар, интерьер деталлари, технологик жиҳозлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, — деди компания стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров. — Бу маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача етказиш имконини беради».

Рустам Қодиров 2022-2023 йилларга қадар Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чиқариш аста-секин тўхтатилишини айтди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар