Қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги. Вилоятда 11 994 млрд сўмлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,6%) қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан деҳқончилик маҳсулотлари – 6 446 млрд сўм, чорвачилик маҳсулотлари – 5 360,8 млрд сўмни ташкил этган. Республика қишлоқ хўжалик маҳсулотларида вилоятнинг улуши 9,1%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 6-ўринни эгаллаган.
Жон бошига тўғри келувчи қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 4 350,1 минг сўм бўлиб, республика ҳудудлари орасида 6-ўринни эгаллаган ва ўсиш кўрсаткичи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,3 фоизни ташкил этган.
Вилоятда деҳқон (шаҳсий ёрдамчи) хўжаликлари томонидан-75,2%, фермер хўжаликлари томонидан-19,9%, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан – 4,9% қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Қишлоқ хўжалигида чорвачиликнинг улуши-82,4%, деҳқончилик-14,8%, ўрмон ва балиқчилик-2,8%ни ташкил қилган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш сурьати 102,6% ни ташкил қилган.
Туман (шаҳар)лар кесимида етиштирилган қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини солиштирадиган бўлсак, Денов (18,3%), Шеробод (10,4%), Жарқўрғон (9,1%), Музработ (7,8%), Қумқўрғон (6,9%), Шўрчи (6,6%), Сариосиё (6,5%), Узун (6,4%), Ангор (6%), туманлари юқори кўрсаткични ташкил қилган. Олтинсой (4,7%), Термиз (4,6%), Бойсун (4,3%), Қизириқ (4,2%), Бандихон (3,7%) туманлари ва Термиз шаҳри (0,4%) қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича нисбатан паст кўрсаткични ташкил қилган. Шунингдек, биргина Денов туманида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Термиз шаҳрига қараганда 47,3 бараварга каттадир.
Шу қатордан, фақатгина, Термиз (10,2% га камайиш), Қизириқ (4%) туманларидан ташқари, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларининг ўсиш суръати вилоятнинг деярли барча туманларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда, нисбатан ўсиш кузатилган.
Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятда жами 617196 тонна дон ва дуккакли маҳсулотлар етиштирилган бўлиб, шундан буғдой маҳсулотлари – 605708,8 тоннани ташкил қилади.
Жумладан, жами сабзавотлар-564 490 тонна, 217 932 тонна картошка, мева ва резаворлар-78 842 тонна, озиқбоп полиз экинлари-59 253 тонна, узум-13839 тонна, сўйиш учун етиштирилган тирик вазндаги қорамоллар ва паррандалар-89 604 тонна, сут- 435 012 тонна, 274 516 минг дона тухум маҳсулотлари етиштирилди.
Жорий йилнинг мос даврида вилоят бўйича жами 1405,7 тонна балиқ овланган бўлиб, шундан асосий қисми вилоятнинг Денов (17%), Ангор (13,8%), Жарқўрғон (12,8%), Шўрчи (11,6%), Термиз (10,4%) туманларига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш