Театр, кино ва концерт заллари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлай бошлайди

Театр, кино ва концерт заллари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлай бошлайди

Карантин чекловлари юмшатилмоқда. Шу жумладан, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этилишига ҳам рухсат берилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Телевидение ва радиода маданий-маърифий, кўнгилочар кўрсатув ва эшиттиришларни кўпайтириш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда театр, кино, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

– Карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, барчамиз ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Худога шукур, ҳаммамиз ҳам етарли тажриба орттирдик. Кўпни кўрган халқимиз жуда катта матонат ва қаҳрамонлик, тиббий маданиятини намоён қиляпти. Темир интизом, қаттиқ чидам ва сабр-тоқат билан биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз. Мен бунга қатъий ишонаман, – дея таъкидлади Президент.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар