Ўзбeкистон Ташқи ишлар вазирлиги “Telegram”да ҳам канал очди
2019 йил 24 декабрдан бошлаб “Telegram”да Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ўзбек ва рус тилларидаги каналлари очилди.
2019 йил 24 декабрдан бошлаб “Telegram”да Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ўзбек ва рус тилларидаги каналлари очилди.
Каналлар ҳозирча синов тариқасида ишламоқда, ТИВнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси мессенжерда самарали иш юритиш бўйича амалий маслаҳатлар ва тавсиялар учун миннатдор бўлади.
Айни пайтда Ташқи ишлар вазирлиги “Facebook” ва “YouTube” да ҳам ўз саҳифаларига эга.
“Telegram” даги манзилимиз: https://t.me/uzbekmfa va https://t.me/uzbekmid.
Изоҳ қолдириш