Тошкент-Омск йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкент-Омск йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Россия Федерациясига борувчи йўловчилари учун жорий йилнинг 15 февраль кунидан Тошкент-Омск йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Мазкур йўналишда “Uzautotrans Service” корхонаси ўзининг замонавий автобусларида хизмат кўрсатади. Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларига белгиланган. Шаҳарлар ўртасидаги 2200 км масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади.

Ушбу йўналиш бўйлаб илк автобус 15 февраль куни соат 18:00 да “Тошкент” автовокзалидан Омск шаҳрининг “Камарова” автовокзали томон ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган.

“Uzautotrans service” корхонаси томонидан йўловчиларга юқори даражада сервис хизматини кўрсатиш ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Йўналишга чиқишдан олдин автобуслар техник кўрикдан ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Йўловчи ташиш фаолияти суғурта компанияси томонидан суғурталанган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар