"Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Президенти Қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Уй-жой фонди 2018 йил 1 январь ҳолатига Тошкент шаҳри 47,447 млн кв.м. ни ташкил этади, шаҳар бўйича ўртача таъминланганлик даражаси бир киши учун умумий турар жой майдони 19 кв.м. ташкил этади.
Тошкент шаҳрининг турар жой қурилиши 16479 га ҳудудни ташкил этади. Турар жой зичлигининг кўрсаткичлари шаҳар бўйича деярли паст — 2 649 кв.м/га (2−3 қаватли қурилмалар зичлиги). Буни шундай тушунтириш мумкинки, шаҳар майдонидан 33,3 фоизини якка тартибдаги, бир қаватли уйлар бўлиб, бунда шаҳар аҳолисининг 45 фоизи истиқомат қилади, қолган аҳоли эса ҳудудининг 13,5 фоизлик қисмида яшайди. Турар жой фондининг кўп қаватли уйларнинг зичлиги кўрсаткичлари юқори — 4 772 кв.м/га, бу эса ўртача турар жой фондининг тўрт қаватли уйлар зичлигига мос келади.
2041 йилга келиб уй-жой фонди 71,610 млн кв.м. умумий майдонни ташкил этади ва умумий майдон билан ўртача таъминланганлик — 21,7 кв. м/кишига етади.
Янги турар жой биноларининг қурилиши 28,223 млн. кв.м. умумий майдонни ёки мавжуд уй-жой фондининг 35,5 фоизини ташкил этади. Тошкент ҳудудидаги турар жойларнинг қурилиши паст қаватли уйларни бузиш ҳисобига мўлжалланган. Тошкент ҳудудида бузиш турар жой биноларининг 4 млн. кв. м. умумий майдонни (мавжуд фонднинг 8,6 фоизини) ташкил этади.
Ижтимоий соҳада пойтахтнинг вазифаларини кучайтириш ва амалдаги шаҳарсозлик меъёрларига ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларига мос даражада ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминланлаш:
- Мактабгача таълим муассасалари мавжуд 117,3 минг жойдан (160 нафар болага 100 та жой), 2041 йилда 167,7 минг жойни ташкил этади (125 нафар болага 100 та жой).
- Умумтаълим муассасалари мавжуд 330,3 минг жойдан 2041 йилда 630 минг жойни ташкил этади.
- Шифохоналар мавжуд 20,2 минг койкадан 2041 йилга 59,4 минг койкани ташкил этади.
- Поликлиникалар бир сменада мавжуд 51,9 минг келувчилардан 2041 йилга бир сменада 99 минг келувчиларни ташкил этади.
- Озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари дўконлари мавжуд 574,5 кв. м. савдо майдонидан 2041 йилга 917 кв. м. савдо майдонини ташкил этади.
- Умумий овқатланиш корхоналари мавжуд 74,7 минг жойлардан 161,4 минг жойларни ташкил этади.
- Меҳмонхоналар мавжуд 8,1 минг жойдан ҳисоб-китоб муддатига 19,8 минг жойларни ташкил этади.
Шахсий автомобиль транспортининг миқдор жиҳатидан ўсишида барча жамоат транспортларининг турларини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Электробуслар каби янги экологик транспорт турларини жорий қилиш. Жамоат транспорти учун ажратилган чизиқларни яратиш, велосипед йўлакчалари тизимини яратиш.
Магистрал кўчаларнинг узунлиги 2041 йилга бориб 1502,2 км.ни, жумладан узлуксиз ҳаракатланиш магистрали 353,6 км.ни ташкил этади.
Шаҳар қурилиши доирасидаги кўча магистрал тармоғининг зичлиги 2041 йилга 2,2 км/кв. км.гача ортади.
Йирик транспорт муҳандислик қурилмаларининг сони 59 та қурилмага етади.
Метрополитен тизимини тезюрар, экологик ва кўп йўловчи сиғимига эга жамоат транспорти сифатида янада ривожлантириш. Янги қурилишга ер ости каби бўлганидек ер усти линияларини қуриш мўлжалланган.
Узоқ истиқболга, атроф-муҳит ва экологияни яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича шаҳардан (шаҳар марказидан 24−25 км) жануб томонга 9 километр узоқликда янги Тошкент аэропортини жойлаштириш кўзда тутилмоқда. Аэропортнинг ҳозирги мавжуд ҳудуди (марказдан 5−6 кмда) истиқболда қисман чекловда фойдаланиш учун сақлаб қолинади.
Қарор лойиҳаси муҳокамалари 13 майга қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш