Инфографика: Тошкент шаҳрининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Инфографика: Тошкент шаҳрининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Марказ экспертлари пойтахтда сўнгги йилларида юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.

2017-2020 йиллар давомида пойтахтнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 36 фоизга ошиб, 37 трлн. сўмдан 97,5 трлн сўмга етди.

Шу давр мобайнида ЯҲМнинг саноат ва қурилиш соҳаси 30,3 фоиздан 39,1 фоизга ўсди.

Бозор хизматлари 30 фоизга кўпайиб, 29,7 трлн. сўмдан 79,9 трлн сўмга етди.

Сўнгги беш йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 23,5 трлн сўмдан 66,2 трлн сўмга етиб, 30 фоизга ошди.

Пойтахтда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 47,2 минг донадан 2020 йилда 86,8 минг донага 84 фоизга кўпайди.

Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 103 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

Шу давр мобайнида 765 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Ўтган беш йил давомида пойтахтда 4 844 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 3,8 минг ўрин, мактабларда 39,7 минг ўрин, шифохонада 2,4 минг ўринга мўлжалланган коекалар жойлаштирилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар