Туркия компанияси Қибрайда “Invest Village” лойиҳаси доирасида замонавий уйлар қуради

Туркия компанияси Қибрайда “Invest Village” лойиҳаси доирасида замонавий уйлар қуради

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида “Invest Village” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур лойиҳа Қибрай туманининг “Тузел” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилиши белгиланган. Унинг умумий қиймати 25 миллион долларга тенг. Шундан 20 миллион доллари Туркиянинг “Toleza Tekstil Sanayı lç ve Diş Tic. Ltd. Ști.” компанияси томонидан киритилаётган тўғридан-тўғри инвестиция маблағи бўлса, 5 миллион доллари маҳаллий кичик бизнес субъекти - “Super Garden” МЧЖга тегишлидир.

Қарорда қайд этилишича, “Invest Village” лойиҳасининг рўёбга чиқарилиши натижасида замонавий турар-жой бинолари қурилиб, унинг 5 фоизи Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади. Шунингдек, бу ерда 100 та янги иш ўрни яратилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар