Уй-жой ширкатлар томонидан 7,4 млрд сўм мақсадсиз сарфлангани аниқланди

Уй-жой ширкатлар томонидан 7,4 млрд сўм мақсадсиз сарфлангани аниқланди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, вазирлик ҳузуридаги инспекциясининг Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг (ТЧСЖ) мажбурий бадал ва кредит маблағларидан мақсадли фойдаланишга оид 2020 йилдаги фаолияти ўрганишлари якунига кўра, 465 та ҳолатда 7,4 млрд сўмлик маблағ мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган.

Шулардан, 9 та ҳолатда ноқонуний равишда сарфланган 837,7 млн сўмлик маблағлар айбдор шахслардан ширкатлар фойдасига қайтарилган.

16 та ҳолатда 282,4 млн сўм иш ҳажмига қўшиб ёзилганлигига оид муаммолар жойида бартараф этилган.

136 та ҳолатда 5,6 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилганлигига оид тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар