UzAuto Motors Беларусга автомобиль экспортини бошлади

UzAuto Motors Беларусга автомобиль экспортини бошлади

UzAuto Motors компанияси Chevrolet бренди остида Беларусда автомобиллар сотишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Беларусь автомобил бозорида таклиф этилаётган Chevrolet бренди остидаги биринчи моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлди”, дейилади хабарда.

Автомобилларнинг биринчи партияси Chevrolet бренди қимматбаҳо автомобилларининг расмий дилери бўлган "Мультимоторс" автомарказига етказиб берилди ва ҳозирда UzAuto Motors компанияси билан Chevrolet русумидаги автомобилларни етказиб бериш бўйича янги дилерлик шартномаси тузилди.

Таъкидланишича, ушбу машиналарнинг асосий афзаллиги пул/нархнинг мақбул нисбати, шу жумладан жиҳозланиши.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар