“UzAuto Motors” сўнгги 10 йилда тўлаган солиқлар динамикасини кўрсатди

“UzAuto Motors” сўнгги 10 йилда тўлаган солиқлар динамикасини кўрсатди

Ўзбекистон Республика Молия вазирлиги прогнозига кўра, 2021 йилда Давлат бюджетининг 1,5 % даромад қисми “UzAuto Motors” АЖ томонидан тўланадиган солиқлар ҳисобига шакллантирилади, дейилади компания хабарида.

Сўнги 3 йил ичида тўловларнинг кескин ўсиши муносабати билан автомобиль ишлаб чиқарувчи биринчи марта энг йирик 20 та солиқ тўловчилар қаторига кирди. Автомобилсозлик соҳасининг янги раҳбарияти самадорликни ошириш ва “UzAuto Motors” АЖга ҚҚС тўлаш (2019 октябрь ойида бошлаб қўшимча қиймат солиғи тўлаб келинмоқда) каби имтиёзларни босқичма-босқич бекор қилиш курсини олиб, фаолият юритмоқда.

"Натижада, биргина 2018-2020 йилларда “Ўзавтосаноат” АЖ таркибига кирувчи корхоналар давлат ғазнасига 9 триллон сўмдан ортиқ солиқ тўлади ва ушбу кўрсатгич аввалги ўн йилликнинг жамланма миқдоридан кўпроқни ташкил этди", дейилади хабарда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар