Европа Иттифоқининг қатор йирик чакана савдо дўконлари ва кийим-кечак брендлари Ўзбекистондаги тўқимачилик компаниялари билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқдалар. Бу ҳақда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон, бошқа жаҳон ишлаб чиқарувчиларидан фарқли ўлароқ, катта афзалликларга эга:
- мавжуд қўшилган қийматли тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш занжирининг мавжудлиги;
- Европа қитъасига яқинлиги сабабли мавжуд логистика каналлари (тез етказиб бериш муддатлари).
Бундан ташқари, Ўзбекистон янги ишлаб чиқарувчи ва мода ва дизайнда ўзгача қарашга эга давлат бўлиши мумкин.
22 февраль куни Mangold Consulting халқаро консалтинг компанияси раҳбари Клаус Манголд «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров билан учрашуви чоғида илгари Германия кийим-кечак брендларининг ўзбек тўқимачилик корхоналари билан ҳамкорликка қизиқиши ошиб бораётгани ҳақида гапирди.
Клаус Манголд Daimler Chrysler AG, TUI AG (Германия), Alstom S.A. (Франция), Ernst &Young (США), Metro AG (Германия) ва Continental AG (Германия), Rothschild GmbH (Франкфурт-на-Майне) компанияларида кузатув кенгашининг раиси аъзоси сифатида фаолият юритган.
2018 йилда Президент Шавкат Мирзиёев Клаус Манголдни қабул қилган ва Германия билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасида сўзлашган. Бундан ташқари 2020 йилда К.Манголд Бош Вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан ҳам учрашиб қўшма лойиҳалар ҳақида суҳбатлашган.
К.Манголднинг сўзларига кўра, Пандемия шароитида кўплаб Германия компаниялари тўқимачилик таъминот занжирларини қайта кўриб чиқмоқдалар, бунга немис тўқимачилик машинасозлиги саноатининг ривожланиши тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарилишига бевосита боғлиқ бўлган сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, Германия тўқимачилик сиёсатини қайта кўриб чиқмоқда. Фактлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистондан Германияга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти камайган. Бироқ, Германия ритейллари мулоқотга тайёр ва 2021 йилнинг иккинчи ярмида таниқли Германия кийим-кечак брендларини ўз ичига олган делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилмоқда.
Ўз навбатида, Илҳом Ҳайдаров тўқимачилик саноатида эришилган ютуқлар, хусусан, пахтачилик соҳасидаги ислоҳотлар, пахта-тўқимачилик кластерлари лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширилиши, Ҳукумат томонидан маҳсулотларни сертификатлаштириш учун субсидиялар ҳақида сўзлаб берди.
Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти ва Gherzi халқаро консалтинг компанияси билан биргаликда «Экспортни ривожлантириш ва мода инкубатори» лойиҳаси, Better Cotton Initiatives билан ҳамкорликни чуқурлашгани ва Ўзбекистоннинг GSP+ преференциялари бенефициари бўлиши бўйича аризаси Еврокомиссия томонидан маъқулланганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Германиялик меҳмонларни Cotton Campaign коалицияси билан ҳамкорликда эришилган катта натижалар ва Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 2020 йил ҳосили натижалари кўра ҳисоботида Ўзбекистонда пахта терими пайтида мажбурий меҳнат омиллари мавжудмаслиги илк бора тасдиқлангани катта қизиқиш уйғотди.
Айнан ушбу масалалар юзасидан тўлиқ маълумот тақдим этилиши ва ушбу маълумотни Германия компанияларга етказилиши таъкидланди.
Учрашув давомида доктор Манголд ўзбек ишлаб чиқарувчилари ва Европа Иттифоқи истеъмолчилари ўртасида кўприк бўлиб хизмат қиладиган Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (Eurouz) ташаббуси ҳақида ҳам гапирди. Eurouz - Бош қароргоҳи Брюсселда жойлашган Ўзбекистондаги Европа ишбилармон доиралари манфаатларини ифода этувчи нодавлат бизнес уюшмасининг лойиҳаси. EUROUZ томонидан ишлаб чиқилаётган электрон платформа орқали ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини Европа бозорига тақдим этишлари мумкин.
2020 йил натижаларига кўра Ўзбекистон Европа мамлакатларига 288.0 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган, шундан 2019-2020 йилларда Германияга 14 миллион долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилган.
Изоҳ қолдириш