Ўзбекистонга визасиз режим бўйича келган биринчи Хитой фуқароси кутиб олинди

Ўзбекистонга визасиз режим бўйича келган биринчи Хитой фуқароси кутиб олинди

Урумчи-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган авиарейсда Хитойдан визасиз режим бўйича келган илк меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинди.

Қўмита хабарида айтилишича, Ўзбекистон чегарасидан визасиз ўтган биринчи Хитой фуқароси Ли Жи Лин Ўзбекистонга инвестиция киритиш мақсадида республикани яқиндан ўрганиш учун ташриф буюрган экан.

“Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда катта ўзгаришлар бўлаётганини эшитиб, мамлакатингизга бизнес туризми бўйича ташриф буюрдим, лекин бу даражада чиройли кутиб олишларини кутмаган эдим, очиғи. Ўзбекистон ҳақида ҳозирча етарлича билимга эга эмасман, лекин ташрифим давомида кўп нарсаларни билиб олишга умид қиламан.

ХХР фуқаролари учун визасиз режимнинг йўлга қўйилиши хитойликларга жуда катта имкониятлар яратади. Шахсан мен Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги йирик компания директориман. Шу сабабли мамлакатингизни ўрганиб чиқиб, унга катта инвестиция киритишни режалаштиряпман.

Бугунги кунда хитойликлар дунё бўйлаб жуда кўп саёҳат қилишади - ўтган йили 120 миллион хитойлик дунё бўйича саёҳатга чиққан. Визасиз режимнинг татбиқ қилингани, албатта, яхши янгилик бўлди. Ўйлайманки, бундан кейин Ўзбекистонга кўплаб хитойликлар кела бошлашади”, - дейди Ли Жи Лин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар