Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2023 йил февраль ойида ошди

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2023 йил февраль ойида ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил феврал ойида 1027 бирликни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 2,7 фоизга ошган. Шу билан бирга, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 4 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2023 йилнинг февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 2,7 фоизга ошиб, 1027 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 12,3фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 11,7фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 4,7фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 30,6фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Сурхондарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган

2023 йил февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 11 та ҳудудда ўтган ойга (январь) нисбатан ўсиш кузатилган. Сурхондарё (47,1%), Бухоро (44,9%), Қашқадарё (26,3%), Жиззах (25,1%), Навоий (18,8%) ва Наманган (15,9%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

Шу билан бирга ушбу кўрсаткич 3 та ҳудудда камайган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси (- 8,1%), Тошкент (- 1,7%) ва Сирдарё (- 0,9%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан камайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2023 йил февраль ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 320,8 минг тани ташкил этди ва 2023 йилнинг январь ойига нисбатан 583,1 минг транзакцияга (12,3%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган.

2023 йил февраль ойид республиканинг барча ҳудудларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Андижон (32,0%), Самарқанд (24,4%), Навоий (24,3%), Қашқадарё (19,4%) ва Сурхондарё (18,6%) вилоятларида кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2023 йилнинг февраль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0470 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 4,7 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг 11,5 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2023 йил февраль ойида 6 496,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 4,7 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2023 йил февраль ойида 0,8827 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 11,7 фоизга камайганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам сезиларли даражада 19,2 фоизга камайган.

2023 йил февраль ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2023 йилнинг январь ойига (613 391 бирлик) нисбатан 92 795 тага камайиб, 520 596 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 63 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 503 804 тадан 429 031 тагача камайган (пасайиш 74 773 та). Фермер хўжаликлари сони 105 948 тадан 87 989 тагача (камайиш 17 959 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 576 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг январь ойига нисбатан 63 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2023 йил февраль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,6942 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг январь ойига нисбатан 30,6 фоизга камайган. Жорий йилнинг февраль ойида юридик шахслар томонидан 252 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1027

1,1231

1,0470

0,8827

0,6942

Сурхондарё вилояти

1471

1,1861

2,0000

0,8901

2,0000

Бухоро вилояти

1449

1,1251

2,0000

0,9570

1,5000

Қашқадарё вилояти

1263

1,1940

1,0377

0,9331

7,5000

Жиззах вилояти

1251

1,0922

1,6731

0,8596

0,3333

Навоий вилояти

1188

1,2425

1,3546

0,9610

0,0000

Наманган вилояти

1158

1,1312

0,9733

0,8770

6,0000

Андижон вилояти

1103

1,3202

1,0749

0,8894

0,5000

Самарқанд вилояти

1050

1,2445

1,0032

0,8804

0,6429

Хоразм вилояти

1030

1,1510

1,0318

0,9071

0,5000

Тошкент шаҳри

1007

1,0904

1,0456

0,8540

0,6401

Фарғона вилояти

1003

1,1492

0,9601

0,8334

1,1000

Сирдарё вилояти

991

1,0821

1,0616

0,8519

0,0000

Тошкент вилояти

983

1,1626

0,9328

0,8456

0,5556

Қорақалпоғистон Республикаси

919

1,0073

0,9349

0,8739

0,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1037

1,0718

1,0803

0,9361

0,8077

Андижон вилояти

↑1696

1,9078

2,0000

0,9010

1,0000

Қашқадарё вилояти

↑1535

0,9419

1,3286

1,0197

15,0000

Навоий вилояти

↑1311

0,8042

2,0000

1,0446

0,0000

Бухоро вилояти

↑1302

0,7516

2,0000

1,0186

0,5000

Сирдарё вилояти

↑1248

0,7006

2,0000

0,9196

0,0000

Фарғона вилояти

↑1167

0,7619

1,7186

0,8876

0,5789

Тошкент вилояти

↑1133

0,7820

1,6456

0,8766

0,2703

Самарқанд вилояти

↑1125

0,9136

1,4650

0,9270

0,5000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1110

0,7872

1,5747

0,9296

0,0000

Хоразм вилояти

↑1088

0,7990

1,4485

1,0098

0,2222

Жиззах вилояти

↑1045

0,8460

1,3639

0,8957

0,2000

Тошкент шаҳри

↑1015

1,2215

0,8426

0,9960

1,0335

Наманган вилояти

↓998

0,7665

1,2762

0,9215

0,5455

Сурхондарё вилояти

↓885

0,7018

1,0603

0,8863

0,6667

Руслан Абдуллаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказ


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар