Сирдарё вилоятининг 2022 йил 1-чорак учун ташқи савдо айланмаси

Сирдарё вилоятининг 2022 йил 1-чорак учун ташқи савдо айланмаси

2022 йилнинг январь-март ойларида Сирдарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 203,1 млн. доллар бўлиб, шундан 67 фоиз – 136,4 млн. доллар импорт ва 33 фоиз – 66,7 млн. доллар экспортга тўғри келади. Ҳисобот даврида -69,6 млн. доллар салбий сальдога эга бўлди.

Сирдарё вилояти билан энг кўп ташқи савдо айланмаси 66,9 млн. доллар билан Қозоғистон билан бўлиб, 3,3 млн.доллар экспорт ва 63,6 млн. долл. импортни ташкил этди. Кейинги ўринларда Хитой (34,1 млн.долл.), Афғонистон (24,1 млн.долл.), Россия (18,8 млн.долл.) давлатлари туради.

2022 йил I чорак якунлари бўйича ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 27,8 млн доллар, саноат маҳсулотлари экспорти 26,1 млн. доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 4,6 млн. доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 3,5 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 2,3 млн.долларни ташкил этди.

Ушбу даврда озиқ-овқат маҳсулотлари 46,5 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар 33,7 млн. доллар, машина ва транспорт ускуналари импорти 27,5 млн. доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 18,7 млн. доллар, саноат маҳсулотлари 5 млн. долларни ташкил этди.

Вилоятда амалга оширилган экспортнинг 25,4 фоизи Янгиер шаҳри, 25,1 фоизи Сирдарё, 10,1 фоизи Мирзаобод, 8,9 фоизи Сайхунобод, 7,7 фоизи Гулистон туманларидан амалга оширилди.

Импортнинг 12,4 фоизи Янгиер шаҳрига, 12,2 фоизи Сирдарё туманига тўғри келади.

Феруз Рахимов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар