Жиззах вилоятининг 2022 йил 1-чорак учун ташқи савдо айланмаси

Жиззах вилоятининг 2022 йил 1-чорак учун ташқи савдо айланмаси

2022 йилнинг январь-март ойларида Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси 154,3 млн. доллар бўлиб, шундан 66 фоиз – 101,3 млн. доллар импорт ва 34 фоиз – 53 млн.доллар экспортга тўғри келади. Ҳисобот даврида -48,3 млн. доллар салбий сальдога эга бўлди.

Жиззах вилояти ташқи савдо айланмаси 39,8 млн. доллари Жанубий Корея билан бўлиб, 39,7 млн.доллар экспорт ва 103,5 минг долл. импортни ташкил этди. Кейинги ўринларда Хитой (33,2 млн.долл.), Туркия (23,1 млн.долл.), Россия (20 млн.долл.) давлатлари туради.

2022 йил I чорак якунлари бўйича ҳудудда саноат маҳсулотлари экспорти 30,8 млн. доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 14,3 млн доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 4,6 млн. доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 1,5 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 1,4 млн.долларни ташкил этди.

Ушбу даврда машина ва транспорт ускуналари импорти 69,3 млн. доллар, саноат маҳсулотлари 10,7 млн. доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари 7,9 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар 7,1 млн. доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2 млн. долларни ташкил этди.

Вилоятда амалга оширилган экспортнинг 31,2 фоизи Жиззах шаҳри, 18,6 фоизи Зарбдор, 9,8 фоизи Зафаробод, 8,8 фоизи Пахтакор, 6,6 фоизи Зомин туманларидан амалга оширилди.

Импортнинг 45,9 фоизи Ғаллаорол туманига, 22,1 фоизи Жиззах шаҳрига тўғри келади. (Маълумот учун: Ғаллаорол туманида “АДМ Жиззах” автомобил ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобига импорт юқори).

Феруз Рахимов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар