Халқ қабулхонаси фуқаро ва давлат ўртасидаги ишончли тизимга айланди

Халқ қабулхонаси фуқаро ва давлат ўртасидаги ишончли тизимга айланди

Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва ўзгаришлар замирида юрт тинчлиги, халқимиз манфаати ва фаровонлигини таъминлаш мақсади ётади. Шу мақсадни рўёбга чиқариш учун юртимизда етарлича қонуний асослар яратилиб, кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригида ҳам “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган конституциявий норма асосида мамлакатимизда халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қиладиган самарали ва барқарор тизим шаклланмоқда", дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бу тамойилнинг амалдаги ижросини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари фаолиятида ҳам кўриш мумкин.

Қоракўл туман Халқ қабулхонаси ҳудуддаги барча давлат ташкилотлари, фуқаролар муаммолари билан ишлайдиган раҳбарлар, бошқарув органлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётир. Айниқса ҳудудий секторлар, вилоят хокимлигининг барча бошқармалари, давлат идоралари, коммунал ва хизмат кўрсатиш соҳалари корхоналари, жамоат уюшмалари ва ташкилотлари, жамғармалар доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бу ҳамкорлик туман Халқ қабулхонасига умид билан мурожаат қилиб келган ҳар бир фуқаронинг муаммосига ечим топишни тез ва самарали ҳал этиш имконини бермоқда. Ҳар бир мурожаат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан қабул қилинган қонунларда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, фуқарога ўз вақтида жавоб берилиши таъминланаётир.

Фуқаро ва давлатнинг манфаатлари, ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқлиги бош қомусимизда ҳам белгилаб қўйилган. Халқ қабулхоналари айнан мана манфаатлар муштараклигида фуқаронинг манфаатлари тўғри ва муносиб тарзда таъминланишида асосий кўприк вазифасини бажармоқда. Шу боис бугун халқ қабулхонаси фуқароларнинг давлат ва унинг органлари томонидан эътиборга олинмаётган муаммоларини ҳал этишда, айнан муаммога алоқадор органга етиб боришида асосий йўл, дейиш мумкин.

Одамларнинг эҳтиёж ва мумаммоларини ҳал этиш жараёнида Ҳалқ қабулхоналарининг иш услублари такомиллашиб бораётир. Эндиликда Халқ қабулхонаси фаолиятида фақат идорада ўтириб фақароларни қабул қилиш эмас, жойларга чиқиб сайёр қабулларни ташкил этиш, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолашда иштирок этиш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилишда иштирок этиш амалиёти кенг ўрин олаётир. Бу жараёнда ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўмаклашишга, уларниг муаммоларини ҳал этишга эътибор асосий эътибор қаратилмоқда.

Ана шу ҳамкорлик самараси ўлароқ, жорий апрел ойига қадар Қоракўл туман Халқ қабулхонасига фуқаролардан уй-жой масаласида 10 та, моддий ёрдам, турли ижтимоий масалаларда 60 та, коммунал соҳа, таълим, тиббий ёрдам ва бошқа масалаларда 110 та мурожаатлар бўлди. Бу мурожаатларнинг 120 таси ижобий хал этилиб, жараёндаги мурожаатларнинг бажарилиши назорат қилиб борилмоқда.

Мисолллар:

-М.Отамуротовнинг оилавий яшаш шароити оғирлиги, оиласида ногирон фарзанди борлиги, яшаш уйи зарар кўриб, яшашга яроқсиз, хавфли, авария ҳолга келиб қолганлиги, ушбу масалада бир неча маротаба тегишли ташкилотларга мурожаат қилганлиги, аммо натижа бўлмаганлиги сабабли, уй-жойини таъмирлашга, яшаш учун хавфсиз ҳолга келтирилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан уй-жойини таъмирлаш ва қуриш учун моддий ёрдам ажратилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

-А.Абдикаримов инсулт касаллигига чалинганлиги сабабли, ордер олиш учун 2021 йил август ойида туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилсада, ҳеч натижа бўлмаганлиги, шу сабабли ордер олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан фуқаро тиббий текширувдан ўтказилиб, вилоят клиникаларида даволаниши учун ордер берилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

-О.Турсуновнинг ногиронликга чиқиш учун хужжатларини топширсада ҳозирги кунга қадар нафақага чиқарилмаганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан тиббий текширувдан ўтказилиб, хужжатлари расмийлаштирилиб, ногиронлик нафақаси тайинлаб берилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

-М.Очилов яшаш ҳудудидаги электр тармоқ ускуналарини (сим устун, трансформатор пункти) таъмирлаш ва ўрнатиш масалалари юзасидан амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан яшаш ҳудудидаги қўшимча янги трансформатор ўрнатилиб, яроқчиз сим устунлари янгисига алмаштирилиб, қўшимча сим устунлари ўрнатилиди ва текширувлардан ўтказилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

-М.Рўзиев яшаш ҳудудидаги 2 км. ички йўлни шағаллаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан ушбу назарда тутилган йўллар тўлиқ таъмирлаб берилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

- А.Нурбоевнинг яшаш уйига ва яна тўрт нафар қўшниларини уйига тоза ичимлик суви учун янги сув қувури ўтказилмаган, ишлари сифатсиз шу масалада ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан ушбу назарда тутилган кўчасидаги хонадонларнинг барчаси ичимлик суви таъминотига улаб берилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Бундай мисоллар кўплаб келтириш мумкин...

Жорий йил давомида 85 марта аҳоли ва ёшлар билан “Сектор раҳбарлари ва ёшлар”, “Ҳоким ва ёшлар” “Муаммо ва ечим” каби мавзуларда учрашувлар ва сайёр қабуллар ўтказилди. Бу тадбирларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларига ўз вақтида ечим топилмоқда.

Мисолллар:

- Г.Жабборованинг оилавий яшаш шароити оғирлиги, оиласида ногирон фарзанди борлиги, уйнинг том қисмини шифер қилишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан уй-жойини таъмирлаш ва қуриш учун қурилиш материаллари ажратилди.

- Ҳ.Ҳоллиевнинг оилавий яшаш шароити оғирлиги, яшаш хонадони уй-жойлари ёнғин оқибатида зарар кўрганлиги сабабли, таъмирлашга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан уй-жойини таъмирлаш ва қуриш учун моддий ёрдам ва қуриш учун қурилиш материаллари ажратилди.

- М.Сайлихонованинг жаррохлик амалиётини ўтказиш учун ордер олиш учун ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан фуқаро тиббий текширувлардан ўтказилиб, вилоят кўп тармоқли марказида даволаниши учун ордер берилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

- Ж.Азимовнинг яшаш ҳудудидаги электр тармоқ ускуналарини (сим устун) таъмирлаш ва янги ўрнатиш масалалари юзасидан амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан яшаш ҳудудидаги трансформатор тўлиқ таъмирланиб, яроқчиз сим устунлари янгисига алмаштирилиб, қўшимча темир сим устунлари ўрнатилиди ва текширувлардан ўтказилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

- Ғ.Худдаевнинг яшаш ҳудудидаги қишлоқ врачлик пунктига олиб борувчи ички йўлни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан ушбу назарда тутилган йўллар тўлиқ таъмирлаб асфалт қилиб берилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

-Н.Бозорованинг яшаш кўчасига ичимлик суви ўтмаган хонадонларга ичимлик суви тармоғи ўтказишни сўраб қилган мурожаатига асосан ушбу назарда тутилган кўчасидаги хонадонларнинг барчаси ичимлик суви таъминотига улаб берилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Бундай мисоллар кўплаб келтириш мумкин...

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш, унга аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини киритиш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлашда ҳам ўзаро ҳамкор ташкилотлар билан уйма-уй юриб, хатлов ишлари амалга оширилмоқда.

Аммо эришилган натижалар билан мақтаниш эмас, келгусидаги фаолиятимиз режаларини ҳам тузиш учун муҳимдир. Юртбошимизнинг Конституциямизнинг 28 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида келгусида “Янги Ўзбекистон” тушунчаси ва шу ном остида дунёга янада танилаётган давлатимиз ва унинг янада ривожланиши учун олдинда бажарилиши лозим бўлган энг муҳим ишларни беш йўналишда келтириб ўтди.

Бу йўналишда, албатта, Халқ қабулхоналарининг зиммасида катта масъулият турибди. Эндиликда биз ҳам бу вазифаларининг бажарилишини таъминлашда фуқаро ва давлат ўртасида адолатли, тезкор ва ишончли тизимга айланмоғимиз зарур.

Авлиёқул Оққиев,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар