Хизматлар бозорини ривожлантириш  - иқтисодиётнинг устувор йўналиши

Хизматлар бозорини ривожлантириш  - иқтисодиётнинг устувор йўналиши

Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва самарали бандлигини таъминлашда хизматлар соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Ҳозирги кунда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ўсишни таъминлаш учун хизматлар соҳасини жадал ривожлантиришни энг муҳим вазифалардан бири сифатида қўйишмоқда. Хизматлар соҳаси аҳолининг барча қатламларини қамраб олади ва жамиятда содир бўлаётган деярли барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатади, бу эса мазкур масаланинг қанчалик муҳим ва аҳамиятли эканлигини кўрсатиб беради.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида, иқтисодиётни диверсификациялаш ва таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, мамлакат аҳолисининг бандлигини, даромадларини ва турмуш сифатини оширишнинг муҳим йўналишлари ва омилларидан бири сифатида хизматлар соҳаси ва сервисни жадал ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” да хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини оширишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган эди.

Хизматлар соҳаси корхоналари фаолиятини балансли ривожлантириш ва диверсификациялашни таъминлаш, улар кўрсатадиган хизматларнинг рақобатбардошлилиги ва сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги “2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги 55-сонли қарори қабул қилинган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда хизмат соҳаси иқтисодиётнинг реал секторига нисбатан жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Бу жаҳон иқтисодиётидаги глобаллашув тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, миллий иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар, ўз навбатида аҳоли фаровонлигини ошириш, шунингдек, бозорни хизматлар соҳаси билан тўлдиришга ҳам боғлиқ.

Дунёда сервис соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ўртача 61 фоизни ташкил этади. Мамлакатимизда бу кўрсаткич 36 фоиздир. Лекин 86 фоиз қўшилган қиймат шу соҳада яратилади.

1-жадвал

Иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича кўрсатилган

хизматлар ҳажми

(млрд.сўм ҳисобида)

Kўрсаткичлар

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Хизматлар – жами

97 050,0

118 811,0

150 889,8

193 697,8

218 853,5

асосий турлари бўйича:

алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

6 306,8

8 196,7

10 332,6

10 891,7

12 886,0

молиявий хизматлар

9 898,4

15 023,8

21 296,3

34 036,6

45 817,3

транспорт хизматлари

30 617,8

36 217,2

44 159,4

54 473,5

53 772,5

автотранспорт хизмати

19 216,7

20 232,9

21 786,8

25 527,5

29 196,6

яшаш ва овқатланиш хизматлари

3 038,7

3 649,6

4 673,3

5 933,6

5 878,5

савдо хизматлари

27 368,2

32 006,9

39 743,4

48 748,2

56 553,9

кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар

3 405,1

4 026,5

4 949,2

5 950,7

6 089,7

таълим соҳасидаги хизматлар

3 263,0

4 402,0

5 416,5

7 164,9

9 073,0

соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар

1 416,3

1 701,5

2 220,0

3 104,3

3 209,4

ижара хизматлари

2 270,1

2 589,2

3 297,4

3 733,5

4 172,1

компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар

2 187,8

2 329,2

2 630,7

3 200,1

3 407,4

шахсий хизматлар

2 915,5

3 134,4

3 700,6

4 575,6

4 983,3

меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар

1 132,6

1 611,7

2 953,6

4 543,1

4 925,7

бошқа хизматлар

3 229,7

3 922,3

5 516,8

7 342,0

8 084,7

Манба. www.stat.uz

Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2016-2020 йилларда хизматлар ҳажми 2,3 баравар ўсган. Шу жумладан:

  • алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 2 марта,
  • молиявий хизматлар 4,6 марта,
  • транспорт хизматлари 1,8 марта (шу жумладан, автотранспорт хизмати 1,5 марта),
  • яшаш ва овқатланиш хизматлари 1,9 марта,
  • савдо хизматлари 2,1 марта,
  • кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 1,8 марта,
  • таълим соҳасидаги хизматлар 2,8 марта,
  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 2,3 марта,
  • ижара хизматлари 1,8 марта,
  • компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 1,6 марта,
  • шахсий хизматлар 1,7 марта,
  • меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар 4,3 марта,
  • бошқа хизматлар 2,5 марта ошган (1-жадвал).

Хизматлар соҳасининг нисбий ўсиш кўрсаткичларини 2-жадвал маълумотларидан кўриш мумкин.

2-жадвал

2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасининг ўсиш кўрсаткичлари

(фоиз ҳисобида)

Кўрсаткичлар

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Хизматлар – жами

114,7

110,7

108,9

113,2

102,3

асосий турлари бўйича:

ахборот ва алоқа соҳасидаги хизматлари

114,6

121,3

115,9

108,3

115,3

молия хизматлари

119,8

136,5

121,5

147,0

125,6

транспорт хизматлари

107,8

109,9

104,5

106,7

91,6

автотраспорт хизмати

117,2

102,1

101,6

105,1

103,5

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

121,1

112,1

107,0

107,3

86,5

савдо хизматлари

120,5

100,3

104,9

107,4

101,7

кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар

117,5

106,6

107,9

104,7

91,1

таълим соҳасидаги хизматлар

107,8

125,6

110,5

109,5

107,4

соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар

122,2

116,9

113,4

114,7

89,9

ижара ва лизинг бўйича хизматлар

117,6

102,1

110,4

98,3

98,9

компьютерлар, шахсий фойдаланиш буюмлари ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар

115,6

102,6

104,2

107,1

96,1

шахсий хизматлар

113,8

100,7

102,2

105,4

92,1

меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар

115,3

124,7

118,1

115,5

93,7

бошқа хизматлар

114,9

111,8

121,2

116,3

98,3

Манба. www.stat.uz

2-жадвал маълумотларидан кўринадики, хизматлар соҳасининг ўтган йилларга нисбатан ўсиш кўрсаткичлари 2020 йилда пандемия шароити таъсири сабабли пасайган. Фақатгина алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари, молиявий хизматлар ва таълим хизматларида барқарор ўсиш кўрсаткичларини кўриш мумкин. 2020 йилда бошқа хизмат турларида нисбий ўсиш кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан пасайган.

3-жадвал

Ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми

(млрд.сўм ҳисобида)

Ҳудудлар

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Ўзбекистон Республикаси

3 047,3

3 668,3

4 578,5

5 768,2

6 393,2

Қорақалпоғистон Республикаси

1 718,4

1 973,5

2 478,6

3 010,4

3 405,8

вилоятлар:

Андижон

1 963,5

2 218,6

2 636,0

3 165,3

3 562,6

Бухоро

2 599,8

2 919,4

3 522,8

4 406,3

5 101,8

Жиззах

1 672,7

1 927,5

2 452,6

3 148,8

3 527,2

Қашқадарё

1 680,5

1 879,0

2 220,9

2 710,7

3 056,4

Навоий

2 773,2

3 228,5

4 052,0

5 115,9

5 738,1

Наманган

1 677,4

1 868,2

2 225,7

2 785,0

3 128,4

Самарқанд

1 990,3

2 263,5

2 671,5

3 331,5

3 659,8

Сурхондарё

1 577,9

1 802,6

2 391,6

2 685,8

2 982,8

Сирдарё

1 701,4

1 981,2

2 468,6

3 253,6

3 791,5

Тошкент

2 885,4

3 285,3

3 921,3

4 988,8

5 619,2

Фарғона

1 887,1

2 116,1

2 529,7

3 142,9

3 529,1

Хоразм

1 770,3

2 035,7

2 506,6

3 113,5

3 497,7

Тошкент ш.

12 235,9

15 815,0

20 172,2

25 881,1

30 278,4

Манба. www.stat.uz

3-жадвал маълумотларидан кўринадики, аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми республика миқёсида 6393,2 млрд.сўмни ташкил этади. Ҳудудлар кесимида Бухоро ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳрида аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми бошқа ҳудудларга нисбатан юқори.

4-жадвал

Ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажмининг ўсиш суръати

(фоиз ҳисобида)

Ҳудудлар

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Ўзбекистон Республикаси

112,7

108,9

107,0

111,1

100,4

Қорақалпоғистон Республикаси

111,5

106,7

111,6

111,1

104,4

вилоятлар:

Андижон

113,8

103,5

105,4

108,9

102,0

Бухоро

113,8

103,1

107,1

111,6

104,7

Жиззах

114,7

104,8

112,1

115,1

101,6

Қашқадарё

115,6

102,5

104,5

108,8

102,0

Навоий

114,0

106,3

109,2

113,2

102,7

Наманган

122,1

101,7

105,6

111,1

101,2

Самарқанд

111,8

104,4

105,2

110,1

100,6

Сурхондарё

114,1

103,6

116,7

101,5

101,1

Сирдарё

114,8

106,0

110,2

119,3

106,5

Тошкент

115,4

103,9

105,7

111,9

101,7

Фарғона

115,7

103,2

106,2

111,0

101,0

Хоразм

113,9

106,5

108,3

111,5

101,3

Тошкент ш.

118,6

116,3

108,9

113,2

104,0

Манба. www.stat.uz

4-жадвал маълумотларидан ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажмининг ўсиш суръатларини кўриш мумкин.

2021 йилнинг 22 апрель кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё вилоятларида аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар пастлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда бу соҳада захиралар кўплиги таъкидланиб, ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш келгуси йилги устувор йўналиш этиб белгиланди. Аввало, йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали 700 миллиард сўмлик қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги, жумладан, 150 дан ортиқ туман ва шаҳардан ўтадиган 10 минг километр йўлда 400 дан зиёд йирик сервис объектлари учун эҳтиёж мавжудлиги, инвесторлар иштирокида истироҳат боғлари ҳамда хиёбонларнинг бир қисмида енгил конструкцияли савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектлар ташкил этиш, таълим, маданият, спорт ва соғлиқни сақлаш объектларининг бўш турган қисмини тадбиркорларга бериш орқали ҳам кўплаб хизматларни йўлга қўйиш мумкинлиги таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга Тошкент-Андижон, Тошкент-Термиз ҳамда Самарқанд-Нукус халқаро йўллари ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш, янги иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди. Тадбиркорларни жалб қилган ҳолда спорт объектлари қуриш учун келгуси йилда 500 миллиард сўм кредит ажратилиши белгиланди.

Бугунги кунда агросаноат тармоғи изчил ривожланиб, замонавий иссиқхоналар, интенсив боғлар ва чорвачилик хўжаликлари учун агроном, зоотехник, ветеринар, ўсимликларни ҳимоя қилиш, уруғчилик бўйича мутахассисларга талаб ошиб бораётганлиги боис соҳада замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш, хорижий мутахассисларни жалб қилиб, амалий ўқув курслари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Транспорт соҳаси хизматларда энг юқори улушга эгалиги, бу борада аҳолининг энг кўп норозилигига сабаб бўлаётган жамоат транспорти бўйича Тошкент шаҳрида янги тизим жорий этилаётганлиги таъкидланиб, Транспорт вазирлигига хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Нукус шаҳри, вилоятлар маркази ва йирик шаҳарларда ҳам жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича кўрсатма берилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, хизматлар бўйича йиллик тушуми 1 миллиард сўмдан кам бўлган тадбиркорлар учун қўшилган қиймат солиғини чорак якуни бўйича тўлаш тартиби давом эттирилиши маълум қилинди. Ушбу чора 8 мингдан зиёд тадбиркор ихтиёрида бир чоракда 220 миллиард сўм айланма маблағ қолишига имкон беради.

Шунингдек, товар ва хизматларни экспорт қилган корхоналарга қўшилган қиймат солиғи валюта тушумини кутмасдан қайтариб берилади. Бу қулайлик натижасида тадбиркорлар ихтиёрида бир чоракда 200 миллиард сўм айланма маблағ қолади. Мутасадди вазирликларга шу бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўз ҳудудида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини тузиб, сўзсиз амалга ошириши кераклиги белгиланди. Бу борада намунавий лойиҳалар ишлаб чиқиб, молиялаштиришга кўмаклашиш учун тижорат банклари ҳудудларга бириктирилди. Барча туманлар кесимида аниқ вазифаларни ўз ичига олган ҳукумат қарори қабул қилиш вазифаси қўйилди.

Миллий иқтисодиётда хизмат кўрсатиш соҳасининг динамикаси асосий тенденциялари ҳисобга олинган ҳолда, уларни шакллантириш ва амалга оширишнинг асосий шарти асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасида акс эттирилаётган мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши зарурлиги эканлигини таъкидлаш лозим.

Дунёда умумлаштириш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги маҳаллий амалиётлар иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг асосий тенденцияларини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Раимова Муборак Джураевна

Қарши ДУ катта ўқитувчиси, эл.манзил [email protected]аil.ru, тел.рақами +998906088219

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” //www.lex.uz
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги “2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги 55-сонли қарори //www.lex.uz
  3. www.stat.uz

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар