Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма етти йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари ҳарбий оркестр садолари остида монумент пойига гуллар қўйди ва ҳурмат бажо келтирди.

Мустақиллик ва эзгулик монументи ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи ҳисобланади.

Бош Қомусимиз Ўзбекистонда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат, эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим қоидаларини ўзида мужассам этиб, жамиятимиз ҳаётининг асосий ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Манба: ЎзА

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар