«Ўзбекнефтгаз» ва Жанубий Корея компанияси лаборатория ташкил этди

«Ўзбекнефтгаз» ва Жанубий Корея компанияси лаборатория ташкил этди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси таркибидаги «ЎзЛИТИнефтгаз» лойиҳа компанияси ҳамда Жанубий Кореянинг Daesan NDE ва Samyoung Material Inspection Technology компаниялари Ўзбекистон нефть-газ соҳасида қвурлардаги нуқсонларни аниқлашга имкон берувчи назорат лабораторияси ташкил этилди, дея хабар қилди «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати.

«Ўзбекнефтгаз» маълумотларига кўра, республикада ягона бўлган мазкур тажрибахонани ташкил қилишдан мақсад — нефть ва газ тармоғидаги қувурларни путур етказмасдан назорат қилиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг юқори сифатини таъминлаш ва янги технологияларни жорий этишдан иборат.

Шунингдек, лабораторияда технологик тизимлардан фойдаланиш жараёнини самарали назорат қилиш ва издан чиқиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган охирги ишланмалар бўйича ўзбек мутахассисларига сабоқ берилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар