Сўнгги тўрт йилда икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш деярли уч баробарга ўсди. Мураккаб пандемия шароитига қарамай, ўтган йили ҳам бу ижобий динамика сақлаб қолинган.
Сўнгги тўрт йилда икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш деярли уч баробарга ўсди.
Aввалроқ, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Ўзбекистонга келгани ва 30 март куни Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Томонлар Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини ўзаро ишонч ва кенг доирадаги умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади. Узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли янги соҳаларни ишга солиш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш