Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Ўзбекистон иқтисодиётини декарбонизация қилишни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди
2030 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш чора-тадбирларини молиялаштиришдаги маблағ етишмовчилиги 9,5 млрд долларга баҳоланмоқда. Иштирокчилар инвестицияларга бўлган эҳтиёж, молиялаштириш манбалари ва паст углеродли иқтисодиётга ўтиш жараёнини мониторинг қилиш воситаларини муҳокама қилдилар.