Жорий йилда илк бор Ўзбекистон Франция, Италия, Канада ва Жанубий Кореяга майиз экспорт қилди

Жорий йилда илк бор Ўзбекистон Франция, Италия, Канада ва Жанубий Кореяга майиз экспорт қилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 42 млн. 515 минг АҚШ доллари қийматидаги 31 550 тонна майиз экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, майизнинг 28 фоизи Хитойга, 14 фоизи Қирғизистонга ва 10 фоизи Туркияга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда майизнинг экспорти Нидерландияга 7,4 баробарга, Мўғулистонга 4,2 баробарга ва Грецияга 1,5 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Канада, Франция, Покистон, Молдова, Италия, Бангладеш ва Жанубий Кореяга майиз экспорти йўлга қўйилди.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar