“Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳаси доирасида иқтисодиёт, таълим, спорт, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари каби соҳаларда ёшлар ўз ғояларини амалга оширади

“Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳаси доирасида иқтисодиёт, таълим, спорт, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари каби соҳаларда ёшлар ўз ғояларини амалга оширади

Давлатимиз раҳбари иқтидорли ёшларни кашф қилиш, уларнинг ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасини илгари сурди.

Лойиҳа доирасида шаҳар ва қишлоқлардаги ташаббускор ёшларнинг иқтисодиёт, таълим, спорт, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари каби соҳалардаги ғояларини рўёбга чиқариш учун шароит яратилади.

Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят ва туман ходимлари ойлик маошини ошириш бўйича ҳам таклиф билдирилди.

Бундан буён вилоят, шаҳар ва туман сектор раҳбарлари маҳаллий матбуот ва ижтимоий тармоқлар орқали ёшларнинг муаммо ва масалалари юзасидан қилган ишлари тўғрисида аҳолига ҳисобот бериб бориши белгиланди. Ёшлар бандлигини таъминлашда жонбозлик кўрсатган тадбиркорлар, ташкилотчи ва раҳбарлар рағбатлантирилиши таъкидланди.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar