Қандай ҳолатда автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинади?

Қандай ҳолатда автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинади?

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Рақамланган агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди.

Ишлаб чиқарилганига 20 йил ва ундан ортиқ муддат ўтган автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.

Автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати тасдиқланди.

Масалан:

  • юкхонанинг (бортнинг) габарит ўлчамларини ўзгартириш (кўтариш, узайтириш);
  • юкхона эшикларининг икки ёнга вертикал очилишига рухсат бериш;
  • чет элда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар кузовини алмаштириш;
  • автотранспорт воситаларининг ташқи кўринишига (кузов) ўзгартириш(лар) киритиш (масалан, “Captiva-3 ” русумли автомобилни “Captiva-4 ” русумига);
  • автотранспорт воситасининг двигателини ўзгартириш;
  • ярим тиркамани тиркамага ўзгартириш;
  • қўшимча ёқилғи сиғими (бак) ўрнатиш;
  • қўшимча ўриндиқ ўрнатиш ёки камайтириш (олиб ташлаш);
  • автотранспорт воситасига ишлаб чиқарган корхона томонидан кўзда тутилмаган антенна, сирена, рация ўрнатиш;
  • эҳтиёт (захира) ғилдирагини белгиланмаган жойда (орқа эшикка) ўрнатиш;
  • автотранспорт воситасининг конструкциясида кўзда тутилмаган ёритиш чироқлари (ксенон лампа) ўрнатиш;
  • транспорт воситаларига ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар берувчи мосламалар ўрнатиш;
  • автотранспорт воситасига газ баллон ва жиҳозларини ўрнатиш.

Автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати:

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar