Олий мукофот — олтин медаль билан МИСИСнинг Олмалиқ филиали талабаси Даниил Ермаков тақдирланди.
Унинг ғалабаси Ўзбекистонда халқаро академик ҳамкорлик ва ёшларни касбий тайёрлаш миллий тизими юксак чўққиларни забт этаётганининг ёрқин рамзига айланди. Ғолибга мукофотни филиал директори Фарҳод Умаров топширди.
Ўзбекистон ушбу кенг миқёсдаги фан мусобақасида иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган ягона хорижий давлат бўлгани ушбу ғалабага алоҳида тарихий аҳамият бағишлайди.
Бу ютуқ олимпиаданинг халқаро иштирокчилар учун очиқлигини ҳамда Ҳамдўстлик давлатлари таълим тизимида тарбияланаётган истеъдодли ёшларнинг юқори салоҳиятини кўрсатади.
«Д. Ермаковнинг ғалабаси интеллектуал мусобақалар ёшларни бирлаштириб, умумий касбий маконни шакллантиришига мисол бўла олади», — дейди филиал директори Фарҳод Умаров.
Izoh qoldirish