Ёшларга кўрсатилаётган кўмак ҳажми ортади

Ёшларга кўрсатилаётган кўмак ҳажми ортади

Президент ёшларга оид навбатдаги фармон ва қарорни имзолади. Уларга кўра:

- 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади;

- “Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларни ишга олган тадбиркорларга давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилади;

- 1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга:

  1. уруғлик ва кўчат хариди учун 2 млн сўмгача субсидия берилади;
  2. тадбиркорлик учун олинган биноларнинг ижара харажатларининг 30 фоизи компенсация қилинади;
  3. профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади;

- Ёшлар ишлари агентлиги қошида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда ва Давлат бюджетидан жамғармага 100 млрд сўм ажратилмоқда;

- Давлат бюджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишда ошкораликни таъминлаш, бюрократик тўсиқ ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан 2 ой муддатда махсус электрон платформа ишга тушурилади;

- республиканинг 200 та туман ва шаҳарларида 936 га ер майдонларида 219 та Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади;

- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан $100 млн ажратилмоқда.

Аввалроқ, ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар тўғрисида маълум қилган эдик.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar